19. Аллоҳнинг зикри Аллоҳнинг бандаларига нисбатан одобни пайдо қилади (4-қисм)

0 511

   Кеча Денгиз масжидида ўтган дарсда айтган эдим. Қалбларни титратадиган, яъни Аллоҳга иймон келтирган ҳар бир кишининг, қалбида зарра оғирлигича Аллоҳдан қўрқуви ва Аллоҳ билан муроқабаси бор инсоннинг қалбини титратадиган мен эшитган охирги сўз қуйидагича бўлди: 

Мен Ҳофиз ибн Ҳажар ал-Асқалонийга таъриф бераётган бир кишини кўрдим. 

У одам шундай буюк одамни; “Сахиҳ ал-Бухорий”нинг шарҳи тўғрисида маълум ва машҳур китоб, “Фатҳ ул-Борий” китобини ёзган инсон Ҳофиз ибн Ҳажарни қатъиятсиз деб таърифлади!.. 

У инсон ҳақида айтишим мумкин бўлган энг тўғри сўз шуки, у одам Ҳофиз ибн Ҳажарга ўз ақидасида тебранувчи иккиланган одам, деб баҳо берди! 

Мусулмон одамнинг ушбу сўзни айта олишини тасаввур қилиш мумкинми?! 

Кўринг, у инсон Аллоҳ билан муроқабада (кузатувда) бўлган. Ҳар кунги йигирма тўрт соатнинг бир соатини Аллоҳнинг зикри учун ажратган.

Кўринг, агар у оз бўлса-да, Аллоҳнинг зикрини ўзига одат қилган бўлса, унинг Аллоҳга бўлган муроқабаси шу гапни гапиришига ташлаб қўядими? 

Сахиҳ ҳадисда келган сўзни эслатиш учун Аллоҳнинг зикри ёрдамга келмайдими?

“Ким Менинг бир дўстимга (валий бандамга) душманлик қилса, Мен унга уруш очаман!”

Бу инсон ўн фоиз бўлса ҳам Ҳофиз ибн ал-Ҳажар Аллоҳ азза ва жалланинг дўстларидан эканини ўйлаб кўрмайдими?!

Ҳофиз ибн ал-Ҳажар бутун ҳаёти давомида Аллоҳнинг динини муҳофаза қилиш йўлида тупроқ кечган инсон. У киши Ислом олами фахр билан юқори кўтарадиган энг буюк китобни ёзган. У кишини Аллоҳнинг валийларидан эканини тасаввур қилиб кўрмайманми? 

У кишига қатъиятсиз, деб таъриф бераманми?! 

Агар мен Аллоҳнинг ростдан зокир бандаси бўлсам ва Аллоҳ мени кузатиб турганини ҳис қилсам, менинг тилим мана шундай сўзни айтиш учун асло ҳаракатга келиши мумкин эмас. Қаламим ҳам мутлақо бу каби сўзни ёзиши мумкин эмас! 

Бу ишдан мени Аллоҳдан қўрқувим қайтаради.

Аллоҳга бўлган қўрқувим эса Аллоҳнинг зикрини ва унга бўлган муроқабамни кўпайтиришим орқали пайдо бўлади.

Бу қандай бўлди? 

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний қаъиятсиз ақида эгаси, деган сўзни ким айта олади? У киши Ислом йўлида қилган ғайрати билан кўринган. Аллоҳ азза ва жалла динига даъват қилиши билан танилган. 

Аллоҳнинг зикри бизни бундай ишдан четга олади. 

Агар Аллоҳнинг зикрини қилсак, қалбларимизни нафсу ҳаволаримизга бурилишига қарши ҳамда тилимизни узун қилмасдан,  ўтган салафи солиҳларимизни ғийбат қилишга қарши кураша оламиз. 

Эҳтимол, Ибн Ҳажар тўғридаги иш тўхтагандир. 

Бу каби исмлар хақорат ва сўкишларни бошидан кечириб, кулфатга солинди. 

Эй дўстлар, бу бало ва дарддир. Бу дарднинг давоси Аллоҳ азза ва жалланинг зикрини кўпайтиришдир. Шундай экан Аллоҳни кўп зикр қилинглар ва кўп муроқаба қилинглар.

Давоми бор …

Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутийнинг жума хутбаси.

2 октябрь 1992 йил.

Тошкент шаҳар Эшонгузар жоме масжиди

имомхатиби Абдуллажон Ғуломов таржимаси.

Баҳам кўринг

Leave A Reply