«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг очилиш маросими

0 492

«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг очилиш маросими 2014 йил 15 декабрида Кувайт давлатининг Ригинси меҳмонхонасида маҳаллий вақт билан 10.30 да бошланди. Очилиш маросимига Кувайт давлатининг Амири Шайх Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ, Валинеъмат Шайх Навоф Аҳмад Жобир Сабоҳ ва вазирлар мажлиси раиси Шайх Жобир Муборак Ҳамад Сабоҳлар ҳозир бўлишди. Одатга кўра анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Унда Тавба сурасининг 71 ва 72-оятлари тиловат қилинди. Сўнгра сўз Умумжаҳон Исломий хайрия ташкилоти раиси Доктор Абдуллоҳ Маътуқ Маътуққа берилди. Кейин навбат ташкилот маслаҳатчиси Шаза Мишрийга берилди. Шунингдек, меҳмонлар томонидан вакил ҳам сўзга чиқди. Аёл киши ва хайрия ишлари ҳақида қўшиқ ижро қилинди. Сўнгра хайрия ишларига масъул аёллар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Аёл кишининг хайрия ишлари ҳақида сўз юритилар экан, бунга, ўғил кўрса, Аллоҳ учун назр қилишни ирода қилган Имрон аёлини, Ислом учун моли, ҳамда жонини аямаган Хадижа онамизни ва Мағрибда таълим муассасаларига асос солган Фотима Феҳрияларни мисол келтиришди. Шунингдек, бизга юртдош бўлмиш фақиҳа Фотима Самарқандия ҳам улуғ аёллар сафида тилга олинди. Очилиш маросимидан сўнг барча ҳозир бўлганлар ушбу анжуманга аталган кўргазмага таклиф қилиндилар.

muslimaat.uz

Баҳам кўринг

Leave A Reply