Устоза Руқайя бинту Абдуллоҳ Ҳажрий ҳамда Устоза Нура Зийкож

0 890

 Устоза Руқайя Абдуллоҳ Ҳажрий ҳамда Устоза Нура Зийкож

«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конфeренциясининг биринчи кунидаги кечги қисми маҳаллий вақт билан соат 17:00 да бошланди. Унда кўплаб хайрли ишларга бош бўлиб келаётган иккита аёл ўз фаолиятлари ҳақида гапириб бердилар. Булардан бирлари Яман жумҳуриятидан келган Устоза Руқайя Абдуллоҳ Ҳажрий, «Раҳмат» муассаса идораси мажлисининг раисаси. Ушбу муассаса етимларнинг риоясини ўз кафолатига олган. Мажлис давомида Раҳмат муассасининг видео ролиги ҳам намойиш этилди. Мажлисда ҳозир бўлганлар Устоза Руқайянинг нутқидан сўнг, Яманга бориб ушбу ажойиб хайрия ишларини шоҳиди бўлганларини хабарини бериб таҳсин ва мақтов сўзларини айтдилар. Нутқ қилганларнинг яна бири Устоза Нура Зийкож, Албания жумҳуриятининг аёл жамиятининг раисаси ва «Усра» (оила) журналининг мудираси. Маълумки Албания жумҳурияти турли қийинчиликларни бошдан кечирган ва кечириб келмоқда. Устоза Нуранинг шундай қийин вазиятда инсонпарварликка ва Ислом ривожига қилиб келаётган хизматлари таҳсинга сазоворлиги шубҳасиз. Мажлис сўнгида ушбу икки қаҳрамон аёл «Умумжаҳон исломий хайрия ташкилоти» томонидан тақдирлардилар. Аллоҳ муборак қилсин ва барча қилган хайри эҳсонларини ҳасанотлари тарозусига қўйсин.

muslimaat.uz

Баҳам кўринг

Leave A Reply