Рамазон суҳбатлари 17-кун

0 434

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муҳтарама опа- сингиллар, бугун сиз билан жамиятимиздаги ўзаро муносабатлар, хусусан аёлларнинг ўзаро муносабати ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Сизнинг бугунги кунда аёллар орасида муомала маданияти қай даражада?

Бегона аёлларга ўз опа сингилларимиздек муносабатда бўляпмизми?

Бўла оляпмизми?

Ўзгалар фикрини ҳурмат қиламизми? Ёши катталар ва мавқеи улуғлар олдида сақланадиган одоб меъёрлари билан яхши танишмизми?

Сиз жамиятимиздаги аёлларнинг ўзаро муносабатларида қайси камчиликларни кўрасиз ва уларни бартараф қилишнинг қандай йўлларини таклиф этасиз?

 

Келинг шу саволларга биргаликда жавоб қидирамиз. Зеро айни шу саволларнинг жавоби  бугун жамиятимизда бизни қийнаётган муаммога ечим топишда ёрдам беради.

Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади.

Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

Баҳам кўринг

Leave A Reply