Нур юзли устоз

0 1 120

Кўклам нафаси бўлса-да,

Мен учун аёз.

Энди сизни кўролмаймиз,

Нур юзли устоз!

 

Хақ кимлигин танитган,

Илм бериб бойитган,

Зиё ила олам ёритган,

Гўзал юзли, нур юзли устоз!

 

Кибр нелигини билмаган,

Бойу камбағални бирдек сийлаган,

Камтарлигу софликда ўрнак бўлолган,

Қалби уммон нур юзли устоз!

 

Вақт ўтсада, яралар битмас,

Мунгли қалблар заррача тинмас,

Сизни эслаб ёшу-қари бўлар дуода,

Иншааллоҳ кўришайлик Фирдавсу Аълода.

Нигора Ҳолиқова

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply