Мусулмон ўқувчилар бошпанасизлар учун жинси кийим йиғишмоқда

1 1 869

Американинг Луизиана штати, Гретна шаҳридаги мусулмон академияси ўқувчилари, бошпанасиз болалар ва ўсмирлар учун жинси кийимлар йиғимини эълон қилишди.

Турли хил сабабларга кўра, АҚШда ҳар йили миллиондан ортиқ ёшлар кўчада қолишади. Кўп ҳолларда эса янги  жинси кийим олишга ҳам қурби етмайди.  Жинси кийимлар йиғимини, Аеropotale кийим ишлаб чиқарувчиси ёрдамида, „Суннатга амал қил“ мактаб дастурининг олтинчи синф ўқувчилари уюштиришган, деб хабар қилади blog.nola.com.

Дастур,  яқинда Янги Орлеанда озиқ-овқат банки учун озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиш фикри билан чиққан, мусулмон академияси активистларини жамлаган.

Ўқувчиларнинг айтишича, бошпанасиз тенгдошларига ёрдам бериш билан, солиҳ  амаллар қилишни тарғиб қилган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашмоқдалар.

„Суннатга амал қил“ дастурининг раҳбари Ниран Муса (Niran Mousa), Ислом нафақат мусулмонларга , балки жамиятнинг барча аъзоларига раҳмдилли бўлишни ўргатади.

„Қилаётган ишимиз орқали, болаларга болаликларини ҳис қила олишига имконият беришдир“, дейди Муса.

 

 blog.nola.com. сайтидан олинди

Баҳам кўринг

1 комментарий

Leave A Reply