Арск шаҳрида «Энг яхши муаллим» танлови бўлиб ўтди

0 557

11 декабрь куни Россиянинг Арск шаҳрида, масжидлар қошидаги ўқув курсларининг  муаллимлари ўртасида «Энг яхши муаллим» номли танлов бўлиб ўтди. Танлов Арск шаҳри Западний микрорайонининг масжидида ўтган.

Тадбирни масжид имоми ҳазрат Рамис Гарифуллин ва Муаллимлар Уюшмаси раиси Рая Фатхуллиналар олиб боришди. Танлов уч босқичдан иборат бўлиб, ҳар бир иштирокчи ўз билимларини синай олган. Хусусан, фиқҳ, тажвид ва тафсир илмларига оид саволларга жавоб беришган.

Асосий қисмдан сўнг, ҳайъат аъзолари ғолибларни аниқлашди. Ғолиблар  қимматли ютуқлар ва «Хузур» нашриётининг китоб тўпламлари билан тақдирландилар.

I ўринни – Нурия Габдрахманова

II ўринни – Фарида Галиулина, Зайтуна Гарипова

III ўринни – Амина Гарифова, Алсу Ҳакимова ва Фирдания Мухамметзяновалар эгаллашди.

Интернет материалларидан

Баҳам кўринг

Leave A Reply