Қаноат

0 189

Қаноатни қушлардан ўрган, банда,
Кунлик ризқига шукр килади,
Сайраб, зикрни қилмайди канда,
Ношукр одамсан, алам қилади.

Қаноатни қушлардан ўрган, банда,
Масъуд, бахтиёр учаверади.
Тўлмаса ҳам уйчаси донга,
Меҳр-ла фарзандин қучаверади.

Қаноатни қушлардан ўрган, банда,
Қара, нафсини тия олган у.
Мунча дунё деб, куясан, банда?!
Униб, сўлган гиёҳдек дунё бу.

Фарҳодбек Жўраев.
Андижон.

Баҳам кўринг

Leave A Reply