Ўзбекистон Халқаро Ислом академиясида «Ислом тарихи билимдони» номли мусобақа бўлиб ўтди

0 167

Бугун 4 май 2019 йил санасида Халқаро Ислом академиясида талабалар ўртасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Ислом тарихи» китоблари асосида «Ислом тарихи билимдони» номли мусобақа бўлиб ўтди.
8 та жамоа 3 шарт асосида ўзаро беллашди:

  1. Саволларга жавоблар;
  2. Тарихий саҳна кўринишлари;
  3. Сардорлар беллашуви.
    Жамоалар ўзларига берилган саволларга жавобларни эълон қилгунларича томошабин талабалар билан ҳам савол-жавоблар уюштирилди. Бунда томошабин талабалар ҳам, мусобақа иштирокчилари ҳам ўзларининг заковату билимда анча фаол эканликларини кўрсатишди.
    Баллар ҳисобланиб, ғолиб жамоа аниқлангунча «muslimaat.uz» раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихларидан нутқ сўзладилар. Жумладан, Ислом тарихи омонат эканини айтиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий фаолиятлари ҳақида гапириб бердилар.
Баҳам кўринг

Leave A Reply