Черногориядаги кўргазмада 1579 йилги Қуръони карим намойиш этилди

0 99

Плехел (Босния)да тарихий Ҳусайн Пошшо тарихий масжидининг 450 йиллигида келиб чиқиш санаси 1579 йилга бориб етадиган Қуръон нусхаси намойиш қилинди, деб хабар берди Total Montenegro News нашри.

«Ушбу нусха тилларанг, яшил, кўк ва қизил ранглар билан безатилган Қуръоннинг минтақадаги энг яхши нусхаларидан бўлгани учун ҳам бебаҳодир», дейди масжид муаззини Яъқуб Дургут.

16 асрнинг энг гўзал қўлёзмаларидан ҳисобланган ушбу нусханинг графикаси чиройли ва катта бўлиб, турли безакларга эга. Китобнинг ғилофи чармдан бўлиб, китобнинг оғирлиги 5 килограммни ташкил қилади.

Кўргазма жойи бўлган Плехел минтақанинг иккинчи энг катта шаҳри бўлиб, унда аксарияти мусулмон бўлган 31.060 аҳоли яшайди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply