“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти талаба қизлари ижоза олишди

0 732

Бугун 30 апрель 2019 йил санасида “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртининг 20 нафардан ортиқ талаба қизлари Сулаймон Жамзурийнинг “Туҳфатул атфол” (“Болаларга туҳфа”) номли китоби бўйича олима Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан ижоза олишди.
Мазкур китоб 61 байтдан иборат бўлиб, тажвид қоидалари назмий битилган.
Илмий кечада билим юрти мударрисалари, жумладан, Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам сўзга чиқиб, талаба қизларни бундай ютуқ билан табриклашди. Шунингдек, бу мукофотнинг илмий омонатдорлиги, ўзига яраша масъулияти борлигини ҳам таъкидлашди.
Тадбир сўнггида Одинахон Муҳаммад Содиқ талаба қизларнинг ҳақларига гўзал дуо қилиб берди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply