«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртида «Хатмона – 2019»

0 290

Кеча 15 июнь 2019 йил санасида «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртида 2018–2019 ўқув йили битирувчиларини кузатиш муносабати билан «Хатмона – 2019» тадбири бўлиб ўтди. Тадбирнинг кириш қисмида билим юрти мударрисалари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилалари томонидан табрик сўзлари айтилди. Тадбирнинг бадиий қисмида талабалар томонидан саҳна кўринишлари, саловоту нашидлар ижро этилиб, йиғилганларнинг қалбларига сурур бағишланди. Тадбир давомида битирувчи талабаларга тантанали равишда винеткалар топширилди. Шу билан бирга мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритганлар ва билим юрти фаол талабаларига фахрий ёрлиқлар ҳам берилди. Тадбир сўнгида талабаларнинг оналари ва яқинлари заҳматкаш устозаларга миннатдорчилик билдириб, барча битирувчиларни қутлашди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply