Францияда йирик исломий конференция

0 71

Францияда бўлиб ўтган мамлакатнинг энг катта исломий конференциясида 200 мингга яқин инсон йиғилди, деб хабар беради  RFI нашри.

19-22 апрель кунлари бўлиб ўтган Ле Бурже конференцияси Франциядаги энг йирик исломий конференциядир. ‘Rencontre Annuelle des Musulmans de France’ (RAMF) томонидан ташкил қилинган 36-конференция “Мусулмонлар: уларнинг келажаги амал биландир” шиори остиди бўлиб ўтди.

Шунингдек, конференция иштирокчилари 15.000 квадрат метр майдонда бўлиб ўтаётган араб ва мусулмон дунёсига хос маҳсулотларни намойиш қилган кўргазмадан ҳам баҳраманд бўлмоқдалар.

Франция ва Европада ўз туридаги энг катта ҳодиса ҳисобланган ушбу тадбир замонавий жамиятни муносиб акс эттириб, турли ёш ва миллатдаги, турли сиёсий ва диний қарашли инсонларни бир жойга жамлашни мақсад қилган.

Бу йилги тадбирда террористик ҳужумлар, жумладан, Янги Зеландия ва Канадада бўлиб ўтган террорчилик ҳаракатлари қурбонларига бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтди.

Ле Бурже француз тақвимида ўзига хос ўринни эгаллаб, мусулмонлар учун кўришиш, фикр алмашиниш, олимлар ва зиёлиларнинг нутқларини эшитишга муяссар бўлиш фурсатига айланди.

“Тадбир намойиш ва муҳокама майдонларини, айлана стол, қизиқарли учрашув ва мусобақаларни ўз ичига олади. Масалан, бугун болалар Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди, – деб ёзади россиялик вакил Наталья Марьям Бариева. – Франциялик мусулмонлар! Улар қандай? Уларни кузатиш қизиқарли: ранг-баранг, ёрқин, самимий ва меҳмондўст”.

Франция 6-7 миллион мусулмон аҳолининг ватани бўлиб, бу Европадаги энг кўп сонли мусулмон жамиятидир.

Баҳам кўринг

Leave A Reply