Украинада мусулмон хотин-қизлар халқаро конференцияси бўлиб ўтди

0 769

Мусулмон хотин-қизлар халқаро конференциясининг иккинчи босқичи «Аёл руҳининг маржони» шиори остида жорий йилнинг 5 апрель куни Украина «Инком» савдо-тижорат марказининг конференция залида бўлиб ўтди.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Украина мусулмонлари диний идорасининг матбуот хизматига кўра, мазкур конференция Индонезиянинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси, араб доиралари, Туркия ва Молдавия ўлкаларидан ташриф буюрган меҳмонлар, мамлакатнинг турли минтақаларидан келган мусулмон аёллар иштирокида Украина хотин-қизлари «Марям» ташкилотининг ташаббуси ила ўтказилди.
Бугунги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини таҳлил этиш, ўрганиш ва баён этиш мазкур конференциянинг бош мавзуси эди. Маърузачиларнинг кўпчилиги, асосан, шу каби мавзулар, жумладан, маънавий ва шахсий ривожланиш, хотиржамлик ва қалб осойишталиги, жисмоний саломатлик ва тозалик, илм ва истеъдодга эга бўлиш, Ислом нигоҳида оила соғлом муҳитини сақлаш ва солиҳ фарзандларни тарбиялаш хусусида тўхталиб ўтдилар.
Қайд этиш ўринлики, ушбу халқаро конференциянинг илк босқичи ўтган йили февраль ойида «Исломда аёллар ўрни ва қадр-қиймати» шиори остида бўлиб ўтган эди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply