ТАҲОРАТГА ОИД

0 339

11-масала

Таҳорат қилиб бўлгач, Қадр сурасини ўқийди.[1]

Сўнгра: «Аллоҳуммажъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн. Важжъалний мин ъибаадикас-солиҳийна важъалний миналлазийна лаа ховфун ъалайҳим ва лаа ҳум яҳзануун», дейди (Маъноси: «Аллоҳим, мени тавба қилувчилар ва покланувчилардан қилгин. Мени солиҳ бандаларинг ва (Қиёматда) хавф ҳам бўлмайдиган, маҳзун ҳам бўлмайдиган бандаларинг қаторида қилгин»).

12-масала

Таҳоратдан сўнг икки ракъат намоз ўқиш[2] мустаҳабдир. Бу намоз «таҳийятул-вузуъ» (таҳорат намози) дейилади.

13-масала

Ҳар бир намоз учун таҳоратни янгилаш мустаҳабдир. Янгиламай, аввалги таҳорати билан ўқиш ҳам жоиз.

15-масала

Агар кишининг қўли ёки оёғи ёрилган[3] бўлиб, унга дори ёки ёғ қўйган (суртган) бўлса-ю, дорини кетказиб, унинг остига сув етказиш унга зарар берса, дорини кетказиш вожиб бўлмайди, балки устига сув етказиш кифоя қилади. ы


[1]     Анас розияллоҳу анҳуда марфуъ ҳолда ворид бўлган ҳадисда шундай дейилади: «Ким таҳорат кетидан «Иннаа анзалнааҳу фий лайлатил-қодр» ни бир марта ўқиса, сиддиқлардан бўлади. Ким икки марта ўқиса, шаҳидларнинг девонида бўлади. Ким уч марта ўқиса, Аллоҳ уни набийлар билан бирга тирилтиради» («Канзул-аъмол», 26090-ҳадис).

[2]     Макруҳ вақт бўлмаслик шарти билан.

[3]     Яъни, тери совуқдан ёки касалликдан ёрилган бўлса

Баҳам кўринг

Leave A Reply