«Тараннум» мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди

0 215

Бугун 23 май 2019 йил санасида “muslimaat.uz” сайти қошида муборак Рамазон муносабати билан аёл-қизлар ўртасида гўзал овоз соҳибаларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақага Республика бўйлаб иштирок этиш истагини билдирган аёл-қизлар ташриф буюришди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу иштирокчилар аввалроқ сайт ходималари томонидан ички тартибда сараланиб олинган. Беллашувга Глиэр номли Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейи эстрада бўлими бошлиғи Дилфуза Зоитова ҳакамлик қилди. Мусобақа давомида махсус тренинг ўтказилиб, иштирокчилар ўз саволларига мутахассисдан жавоб олдилар. Ғолиблар Рамазон ҳайити муносабати билан келгусида ўтказиладиган тадбирда тақдирланадилар. Ҳозирда иштирокчиларнинг беллашувда намойиш этган ижролари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Баҳам кўринг

Leave A Reply