“Сийратга доир билимларимизни синаймиз” танловининг тест саволлари:

0 122
  1. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг қайси кунида туғилганлар?
    А) Пайшанба
    Б) Жума
    С) Душанба
  2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломни биринчи эмизган аёл ким?
    А) Оналари Омина бинт Ваҳб
    Б) Ҳалимаи Саъдия ал-Ҳузайлия
    С) Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба
  3. Ҳамза ва Абдуллоҳ ибн Жаҳш розияллоҳу анҳумо Пайғамбаримиз алайҳиссаломга ким орқали эмикдош эди?
    А) Сувайба орқали
    Б) Ҳалимаи Саъдия орқали
    С) Саъд қабиласидаги бошқа бир аёл орқали
  4. Ҳалима бинт Саъдия розияллоҳу анҳонинг турмуш ўртоғининг куняси нима эди?
    А) Абу Фараж
    Б) Абу Хайсама
    С) Абу Кабша
  5. Илк бор Мадинага Пайғамбаримиз алайҳиссалом неча ёшларида борганлар?
    А) Олти ёшларида
    Б) Саккиз ёшларида
    С) Ўн икки ёшларида
  6. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломни иккинчи бор ўз қиёфасида кўрганлари ҳақида қайси сурада айтилган?
    А) Қамар сурасида
    Б) Нажм сурасида
    С) Таквир сурасида
  7. Мўминлар онаси Ҳафса розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга неча йил яшаган?
    А) Етти ярим йил
    Б) Олти йил
    С) Беш ярим йил
  8. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг оналари вафот қилгандан сўнг у зотни ким ўз қарамоғига олган?
    А) Амакилари Абу Толиб
    Б) Амакилари Аббос розияллоҳу анҳу
    С) Боболари Абдулмуттолиб
  9. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримдан бошқа мўъжизаларини нечта деган?
    А) 1200 та
    Б) 2000 та
    С) 3000 та
  10. Ҳабашистонга қилинган иккинчи ҳижратда муҳожирларга ким амир бўлган?
    А) Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
    Б) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
    С) Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу
  11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида учинчи осмонда қайси пайғамбарни кўрганлар?
    А) Идрис алайҳиссаломни
    Б) Мусо алайҳиссаломни
    С) Юсуф алайҳиссаломни
  12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларида доялик қилган аёл қайси машҳур саҳобанинг оналари эди?
    А) Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг
    Б) Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг
    С) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг
  13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайси жуфти ҳалоллари Сариф водийсида дафн қилинганлар?
    А) Умму Салама розияллоҳу анҳо
    Б) Маймуна розияллоҳу анҳо
    С) Сафийя розияллоҳу анҳо
  14. «Жаннат башорати берилган ўнта саҳобанинг бири. Мўминлар амири. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куёвлари, ота томондан қариндошлари». Бу сифатлар қайси саҳобага тегишли?
    А) Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
    Б) Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
    С) Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумо
  15. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Тоиф аҳлини Исломга чақириш учун борганларида қайси саҳоба ҳамроҳлик қилган?
    А) Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу
    Б) Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу
    С) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқи кўриниш жиҳатдан қайси пайғамбарга ўхшар эдилар?
    А) Мусо алайҳиссаломга
    Б) Ийсо алайҳиссаломга
    С) Иброҳим алайҳиссаломга
  2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кунялари нима эди?
    А) Абу Абдуллоҳ
    Б) Абул Қосим
    С) Абу Фотима
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энагалари ким эди?
    А) Барака бинт Саълаба розияллоҳу анҳо
    Б) Ҳалимаи Саъдия розияллоҳу анҳо
    С) Сувайба
  4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта ғазотларида жанг бўлган?
    А) Бешта
    Б) Тўққизта
    С) Ўн иккита
  5. Савда розияллоҳу анҳо кимнинг халифалик даврида вафот этган?
    А) Умар розияллоҳу анҳунинг
    Б) Усмон розияллоҳу анҳунинг
    С) Муовия розияллоҳу анҳунинг
  6. Меърож мўъжизаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа қайси пайғамбарга берилган?
    А) Мусо алайҳиссаломга
    Б) Иброҳим алайҳиссаломга
    С) Бошқа ҳеч бир пайғамбарга берилмаган.
  7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор мақсадни кўзлаб, бир саҳоба бошчилигида юборган махфий жанговар гуруҳ нима дейилган?
    А) Сарийя
    Б) Ғазот
    С) Таблиғ
  8. Умму Салама розияллоҳу анҳонинг насаблари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан қайси боболарида бирлашади?
    А) Қусайда
    Б) Килобда
    С) Муррада
  9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғил фарзандлари орасида бошқаларига нисбатан узоқроқ яшагани қайси эди?
    А) Қосим
    Б) Абдуллоҳ
    С) Иброҳим
  10. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг кунялари нима эди?
    А) Умму Абдуллоҳ
    Б) Умму Али
    С) Уммул Ҳасан
  11. Муҳассин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қайси фарзандларининг фарзанди эди?
    А) Фотима розияллоҳу анҳонинг
    Б) Руқайя розияллоҳу анҳонинг
    С) Умму Кулсум розияллоҳу анҳонинг
  12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари билан Билол розияллоҳу анҳунинг ўрнига бир марта азон айтган саҳоба ким?
    А) Зиёд ибн Ҳорис Судоий Яманий розияллоҳу анҳу
    Б) Саъд ибн Оиз ал-Қараз Ансорий розияллоҳу анҳу
    С) Абу Маҳзура Жуҳамий розияллоҳу анҳу
  13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жориялари Райҳона розияллоҳу анҳо қайси қабилага мансуб эди?
    А) Авс
    Б) Хузоъа
    С) Бану Назир
  14. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан икки марта югуришда мусобақалашган мўминлар онаси ким эди?
    А) Ҳафса розияллоҳу анҳо
    Б) Оиша розияллоҳу анҳо
    С) Сафийя розияллоҳу анҳо
  15. «Муҳаммад (пайғамбар)нинг зафар-ютуқлари унинг буюклигига далилдир. Бундай мақом-мартабага эришган бошқа шахс Ғарбда маълум эмас. У зотни сеҳргарликда айблаш ўз мақсадига эришолмай, ноилож қолган одамнинг чиранишидир». Бу гапни қайси арабшунос олим айтган?
    А) Майкл Харт
    Б) Уильям Монтгомери Уотт
    С) Жон Давенпорт

Жавоблар 3 ноябрь, соат 23:59га қадар @bintusodiqbot орқали қабул қилинади. Биринчи ва энг кўп тўғри жавоб юборган иштирокчи ғолиб деб топилади.
Аввалги танловларимизда иштирок этган опа-сингилларимиз ўз билимларини синаш учун бу танловда иштирок этишлари мумкин. Лекин бошқаларни ҳам рағбатлантириш, уларга танловда иштирок этиш имконини кенгайтириш мақсадида аввалги ғолибларнинг иштироклари инобатга олинмайди.

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

Баҳам кўринг

Leave A Reply