Саудия Арабистонида Рамазон: Мусаҳҳиротий анъанаси

0 96

Замонавий технологияларнинг шиддат билан жамиятга кириб боришига қарамай, Саудия Қироллигининг энг катта вилоятида қадимий Рамазон анъаналари сақланиб қолган.

Саҳарлик вақтида яшаш жойларидаги мусулмонларни уйғотиш учун дўмбира чалиб юрадиган кишининг касби мусаҳҳиротийлик дейилади. Муқаддас Рамазон ойининг чуқур илдизга эга бўлган ажралмас қисми ҳисобланган Шарқий вилоятда ноғорачини Абу Табила дейишади.

Аҳсо муҳофазасида фажр намозидан аввал муҳассиротийнинг дўмбира овозларисиз рўза ойи мукаммал бўлмайди. Катталар ва болалар Абу Табиланинг дуо айтиб, дўмбирасини чалишини томоша қилиш учун уйларидан чиқадилар, ойналардан қарайдилар.

Мусаҳҳиротийлик Аҳсодаги энг қадимий Рамазон одатларидан бўлиб, ҳар бир шаҳарнинг ўз Абу Табиласи бўлади. У Рамазоннинг охиригача шу иш билан машғул бўлади, одамлар унга пул, совғалар ва ширинликлар ҳадя қиладилар.

Замонавий телефонларда мусулмонларни огоҳлантирувчи турли иловалар кўп бўлса-да, Аҳсо жамиятлари вақт синовидан ўтган одатларга содиқ қолмоқдалар.

Arabnews

Баҳам кўринг

Leave A Reply