Саудиялик олим кўзи ожизлар учун электрон мусҳаф яратиш устида ишламоқда

0 110

Кўриш қобилияти чекланган кишилар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келади. Бу ҳатто Қуръон ўқиш каби диний амалларни бажаришда ҳам учрайди.

Технология тараққиёти самараси ўлароқ, саудиялик ихтирочи Машъал Ҳарасоний кўзи ожизларга Қуръони каримни ўқишни осонлаштирувчи рақамли мусҳаф устида ишламоқда, деб хабар берди Аrabnews нашри.

Машъал Ҳарасоний Қирол Абдулазиз Университетида маслаҳатчи бўлиб ишлайди. У 13 ёшидан буён турли ихтиролар қилиб, ҳозирда унинг 50 дан ортиқ ижтимоий-гуманитар соҳадаги ихтиролари бор.

«Бу электрон доска бўлиб, унда 28 белги бор. Ҳар бир белги олтита брайл ҳарфини ўз ичига олади. Досканинг бир саҳифасида 28 қатор бор, – деб тушунтиради Ҳарасоний. – Кўриш қобилияти чекланган инсонлар унинг ёрдамида Қуръонни осонгина ўқишлари, саҳифалар ичидан излашлари мумкин. Унда Қуръон тўлалигича жойлаштирилган».

Машъал Ҳарасоний рақамли Қуръоннинг аҳамиятини шундай тушунтиради: «Кўзи ожизлар учун Қуръонни брайл ёзувида олтита катта жузли китобдан ўқишади. Бу уларнинг бирор оят ёки сурани топишларига қийинчилик туғдиради. Ўлчамлари катталигидан уларни олиб юриш ва жойлаштириш ҳам осон эмас».

Ҳарасонийга бундай қурилмани ясаш фикри Мадинадаги Қирол Фаҳд Қуръони каримни чоп қилиш имконияти чекланганларга Қуръон ўқитиш ҳақидаги семинарда иштирок этиш учун келганида туғилган эди. Унинг ихтироси ҳали ҳам ишланмоқда ва бир йил ичида тақдим этилиши кўзда тутилган. Ҳарасонийнинг сўзларига кўра, унинг ишчи жамоасининг бир қисми кўриш қобилияти чекланган инсонлардир.

Баҳам кўринг

Leave A Reply