Россияда «Ўзбекистон куни»

0 99

31 март куни “Рисолат” мусулмонлар маҳаллий диний жамиятининг “Диний ҳамжиҳатлик ва халқлар дўстлиги” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон куни” бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марьям Бариева ўзининг Фейсбук саҳифасида хабар қилади.
Ўзбекистон, Татаристон, Қирғизистон ва Россиядан икки юздан ортиқ меҳмонлару қатнашчилар Ўзбекистоннинг маданий ҳамда тарихий мероси билан танишиб, мамлакатнинг буюк Ислом олимлари ва шайхлари ҳақида кўп нарсаларни ўргандилар.
Тадбир доирасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Счастливая семья» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Рус тилидаги китобнинг бадиий муҳаррири Марьям Бариева меҳмонларни унинг асосий мазмуни ва бўлимлари билан таништирди. Шунингдек, “Ал-Васатийя” маркази бошқарувчи директори Сергей Зязин ўз чиқишида 2019 йил февраль ойида Ўзбекистонга қилган сафари тўғрисида сўзлаб берди.

t.me/bintusodiq

Баҳам кўринг

Leave A Reply