«Рамазонда кўзгуга боқиб…»

0 267

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан барчангизни қутлаб, ушбу ойни фойдали амаллар билан ўтказиш учун бир-биримизга кўзгу бўлиш мақсадида «muslimaat.uz» сайти қошидаги «forum.muslimaat.uz» муслималар форумида «Рамазонда кўзгуга боқиб…» деб номланган танловга аёл-қизларни таклиф этамиз!
Танлов мақсадига кўра, муборак Рамазон ойида жамиятимизда энг кам эътибор қилинадиган ✅савоб амаллар ҳамда ушбу ойга номуносиб бўлган, жамиятимизда энг оммалашган ❌нотўғри амаллар ҳақида ёритилиши зарур.
Танлов шартлари қуйидагича:
*Танловга юборилган материаллар матн ёки инфографика (расм) кўринишида бўлиши;
*Юборилган материал ҳажми А4 стандарт форматда 2 бетдан ошмаслиги ва бир бетдан кам бўлмаслиги;
*Жамиятимиздаги долзарб ижтимоий ҳолатларни қамраб олиши керак.

Юборилган материалларда саводхонлик даражаси эътиборга олинади.
Материалларни баҳолаш ижтимоий тармоқларда амалга оширилиб, энг кўп (ёқтирилган – like) овоз олган 3 иштирокчи ғолиба деб қабул қилинади.
Танлов Рамазон ойининг 8-кунига қадар давом этади ва 2 кун давомида овоз берилади.
Марҳамат, азизалар, иштирокингизни кутамиз. Хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин, Ўзи мададкор бўлсин!

http://forum.muslimaat.uz/viewtopic.php?f=65&t=1070
Баҳам кўринг

Leave A Reply