Норвегия масжидларининг бирида…

0 180

Норвегия шаҳзодаси Ҳакон ўтган ҳафта отишма бўлиб ўтган Байрум масжидига ташриф буюрди. У ташриф давомида учрашув қатнашчиларига қўл бериб кўришар экан, навбат муслима аёлларга етиб келди ва муслималардан бирига қўлини узатди. Муслима аёл хушмуомалалик билан қўл бериб кўришишни рад этди ва ўз ҳурматини қўлларини кўксига қўйган ҳолатда ифода этди. Бўлажак қирол буни дарров пайқади ва қолган аёллар билан айнан шу тарзда саломлашишда давом этди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply