Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кишининг ўз отасига қилган яхшилигидир

0 78

Муфассир Шайх Шинқитий раҳимаҳуллоҳнинг шундай сўзлари ворид бўлган:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кишининг ўз отасига қилган яхшилигидир”.

Бунинг сабаби шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кишиларнинг саломини етказувчи фаришта: “Эй Муҳаммад, сизга Фалончининг ўғли Фалончи салавот айтди”, дейди. Шу тариқа, у отасининг исми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида зикр қилинишига сабаб бўлади. Бу эса улкан ишдир.

Аллоҳумма солли васаллим вабаарик алайҳ!

Баҳам кўринг

Leave A Reply