Муҳтарама Фотимахон ҳожи ая!

0 257

Сизни ва ушбу табаррук хонадоннинг барча аъзоларини валийма – набирангиз Муҳаммад Фотиҳнинг никоҳ тўйи муносабати билан барча шогирдларингиз, барча мухлисаларингиз номидан чин қалбдан муборакбод этишга ижозат бергайсиз!
Аллоҳ таоло бу шод-хуррамлик кунида аввало ҳазратимизнинг руҳларини шод этсин, хонадонингизга кириб келаётган набира келинингизнинг қадамларини қутлуғ қилсин, келин-куёвга ширин турмуш, намунали ҳаёт насиб қилсин, устозимиз ёзганларидек, чинакам бахтиёр оила бўлишсин.
Аллоҳ таоло уларнинг бахтига умрингизни узоқ қилсин, доимо бошларида дуогўй бўлиб, уларнинг орзу-ҳавасини, камолотини, бахтларини кўриб юришингизни насиб қилсин. Бу янги қурилган оила ҳам фароғат қасри бўлсин, боболари бошлаб берган силсиланинг муносиб давомчилари бўлсин!

«Islom.uz» портали, «muslimaat.uz» сайти ва «Ҳилол нашр» нашриёти ходимлари

Баҳам кўринг

Leave A Reply