Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»

0 128

ТАҲОРАТГА ОИД

46-масала
Маний шаҳват билан чиқса ҳам, бошқа сабаб (масалан, оғир нарса кўтариш ёки баланд жойдан йиқилиш) туфайли чиқса ҳам, таҳоратни бузади.

47-масала
Заифлашиб, қуввати кетган киши ҳушдан кетиш даражасига етмаса, таҳорати бузилмайди.

48-масала
Агар намозда ухлаб, ўша уйқусида қаҳқаҳ отиб кулса, таҳорат бузилмайди.

49-масала
Инсоннинг баданидан чиқиб, таҳоратни бузадиган ҳар бир нарса нажасдир. Таҳоратни бузмаса, нажас бўлмайди. Қон, йиринг ва шунга ўхшаш нарса жароҳат ўрнидан оқмаса, нажас бўлмайди. Шунингдек, қусуқ ҳам оғизни тўлдирмаса, нажас бўлмайди.
Агар қон жароҳат ўрнидан оқса ёки қусуқ оғизни тўлдирса, нажас бўлади. Киши оғзини тўлдириб қайт қилиб, сўнг оғзини чаймай туриб идишдан сув ичса, сув нажас бўлади.

50-масала
Эмадиган гўдак сутни қайт қилса, бунинг ҳукми қайт қилишнинг ҳукми каби бўлади, яъни оғзини тўлдириб қайт қилган бўлса, ўша сут нажас бўлади, тўлдирмаса нажас бўлмайди.

Ашраф Али Таҳонавий

Баҳам кўринг

Leave A Reply