Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»

0 48

ТАҲОРАТГА ОИД

36-масала
Ёнбошлаган ҳолда ухлаганда таҳорат бузилади. Шунингдек, бирор нарсага суяниб ухлаб қолганда ўша нарса олиб қўйилса, йиқиладиган даражада ухлаган бўлса, таҳорат бузилади. Намозда – қаъдада, қиёмда, саждада ухлаган одамнинг таҳорат бузилмайди. Лекин аёл киши саждада ухласа, таҳорати бузилади.

37-масала
Агар киши орқасини икки оёғи кафтининг устига қўйиб ухласа, намозда ҳам, намоздан ташқарида ҳам таҳорати бузилмайди.

38-масала
Қиёмда турган ёки қаъдада ўтирган кишининг таҳорати бузилмайди. Қаъдада ўтирган ҳолида ёнбошига йиқилиб, йиқилаётганда дарҳол уйғониб кетса, таҳорат бузилмайди. Лекин дарҳол уйғонмаса, ерга йиқилганидан кейингина уйғонса, таҳорат бузилади. Ўтирган жойида ухлаб, чайқалиб (оғиб) кетса ҳам таҳорат бузилмайди.

39-масала
Киши қисқа вақт бўлса ҳам, узоқ вақт бўлса ҳам ҳушидан кетса ёки ақлдан озса, таҳорати бузилади. Шунингдек, маст ҳолида юриб кетаётган киши чайқалиб кетадиган даражада бўлса, таҳорати бузилади.

40-масала
Намоздаги қаҳқаҳа намозни ҳам, таҳоратни ҳам бузади. Лекин намоздан ташқарида бўлса, таҳоратни бузмайди. Қаҳқаҳанинг энг кам чегараси кишининг ўзи ёки ёнидаги одам эшитадиган даражада бўлишидир.
Кулиш намозни бузади, таҳоратни бузмайди. Бунда кулишнинг энг кам чегараси ўзи эшитадиган, ёнидаги одам эшитмайдиган даражада бўлишидир. Агар ёнидаги бир ёки икки кишигина эшитса, бу қаҳқаҳа эмас, кулиш бўлади.
Табассум намозни ҳам, таҳоратни ҳам бузмайди. Табассумнинг чегараси кишининг тишлари кўриниши, лекин овози чиқмаслигидир.

Ашраф Али Таҳонавий

Баҳам кўринг

Leave A Reply