Мусулмон талаба халқаро илмий танлов ғолиби бўлди

0 76

РАНХиГС олийгоҳининг Шимолий Кавказ филиали талабаси Ислом Ахсиев ўқувчиларни тадқиқотларга жалб этиш мақсадида тузилган “Замонавий илм-фан: тадқиқот ва ривожланиш” лойиҳасининг ғолиби бўлди. Бу ҳақда олийгоҳнинг матбуот хизмати хабар берди.

     Ёш олимларнинг бу танловини Ғарбий Сибир илмий маркази ташкиллаштирди. Танловнинг асосий мақсади ёшларнинг ижодий салоҳиятини аниқлаш ва ривожлантиришдан иборат. Унда Россия ва хорижий мамлакатлар мутахассислари қатнашди.

    Талабалар илмий жамоасининг раҳбари, иккинчи курс талабаси Ислом Ахсиев ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқиш даражасини ошириш бўйича лойиҳа тайёрлади. Лойиҳа таълим жараёнида олдинга қўйилган масалаларни тадқиқотлар ёрдамида кўриб чиқишга бағишланган.

     Матбуот хизмати хабарига кўра, “Илмий-техник тараққиёт, илм-фаннинг ҳаётнинг барча жабҳаларига, жумладан, ишлаб чиқаришга жадал кириб келиши ёш мутахассислардан турли муаммоларни ечишда нафақат назарий билимларни, балки тадқиқотлар ёрдамида ижодий ёндашишни ҳам талаб этади. Айнан шунинг учун бу кўникмаларни ўқиш жараёнида шакллантириш керак”, деб ҳисоблайди Ислом Ахсиев.

Баҳам кўринг

Leave A Reply