Мусулмон адиба машҳур Букер мукофоти совриндори бўлиши мумкин

0 234

Илк бор араб мамлакатидан бўлган мусулмон ёзувчи аёл 2019 йил Букер мукофоти номзодлари рўйхатига киритилди.

“The National”нинг хабар беришича, ҳакамлар гуруҳи 108 та китобни кўриб чиқди. Уммонлик адиба Жуха Ҳарсийнинг инглиз тилига “Celestial Bodies” (“Осмон ёриткичлари”) дея таржима қилинган “Саййидатул қомар” (“Ой саййидаси – хоними”) деб номланган асари Букер мукофоти совриндори танлаб олинадиган сараланган 13 асар рўйхатига кирди.

Букер мукофоти (Booker Prize) инглиз адабиётидаги энг нуфузли мукофотлардан биридир. Ушбу мукофот муаллифининг фуқаролигидан қатъи назар, инглиз тилида ёзилган асарга тақдим қилинади. Мукофот совриндори 50 минг фунт стерлинг билан тақдирланади.

Баҳам кўринг

Leave A Reply