Муслима муз ареналарни забт этди

0 132

Аляскага талабалар алмашинув дастури орқали келган хевралик (Покистон) 16 ёшли Лина Тарар Американинг энг шимолий штатида илк ўранган хоккейчига айланди, дея хабар беради Anchorage Daily News. «Хоккей мен учун бутунлай янги ҳодиса. Аввал ҳеч қачон бу билан шуғулланмагандим», дейди Тарар.
Лина Анкориж юқори мактаблар лигасидаги ягона муслима. Ундан ташқари жамоада Бразилия, Таиланд ва Испаниядан талабалар алмашинув дастури орқали келган қизлар ҳам бор. Линанинг айтишича, у ўз ватанида ҳам теннис, футбол ва бадминтон каби турли спорт турлари билан шуғулланиб турган бўлиб, ҳатто бадминтон бўйича ёшлар чемпионатида ғолибликни ҳам қўлга киритган. Хоккей унинг учун ноодатий ўйин бўлиб, биринчи шайбани дарвозага киритиши биланоқ унда Покистонда ҳам жамоа тузиш истаги туғилди.
«Мен бу ўйинни яхши кўриб қолдим. Хоккей инсонда куч пайдо қилади. Уйга қайтгач, аёллар хоккей гуруҳини тузмоқчиман. Бу қийин бўлади, лекин мен ҳаракат қилиб кўрмоқчиман», дея мақсадларини баён қилди Лина.
Манба: islam.ru

Баҳам кўринг

Leave A Reply