Москвада аёлларимиз учун ўзбек тилида дарслар олиб борилмоқда

0 393

Шу йилнинг сентябрь ойидан “Аиша” халқаро аёллар клубида араб тили ва Қуръон ўқитиш  курси  очилган эди.  Ўқув курси дарслари ўзбек  тилида олиб борилади. Рус тилидаги дарсларни ўзлаштириш ўзбек миллатига мансуб хотин-қизларимиз учун қийин кечгани боис, курс раҳбарияти улар учун ўзбек тилида дарслар  ташкил қилишди.   

Хотин-қизларимиз учун мўлжалланган бу дарслар муфассал тажвид, фиқҳ, ҳадис ва араб тили фанларидан бўлиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб “Кифоя”, “Ҳадис ва ҳаёт” туркум асарлари, шунингдек, Одинахон Муҳаммад Содиқнинг “Муфассал тажвид” китоби асосида ўтилмоқда. Дарслар ҳафтанинг шанба кунлари бўлиб, айни вақтда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 20 нафардан ортиқ хотин-қизларимиз таҳсил олмоқда.

Баҳам кўринг

Leave A Reply