Миллион инсонни таомлантирган аёл

0 147

Рухсона Ижар бир неча қишлоқлардаги очлик муаммоси билан жиддий шуғулланаётган покистонлик аёлдир. У ўз ўғлини муҳтожларга таом беришни мақсад қилган ижтимоий фондни очишга ундади.
Уларнинг лойиҳаси 2015 йилнинг апрель ойида иш бошлаган эди. Рухсона, ўғли Ҳузайфа Аҳмад ва унинг икки дўсти ўзлари ёрдам кўрсатмоқчи бўлга аҳоли яшайдиган харобалар ва қишлоқлар атрофида маълум жойни белгилаб олишди.
Уларнинг Facebook саҳифаларидан бирида ишни қандай бошлашгани тасвирланади: «Охирги йигирма йил давомида Рухсона ҳар куни тушлик пайтида қорни оч бўлган барча кишиларни уйига таклиф қилиб, дарвозасини очар эди. Ҳар бир киши ўз оиласи билан келарди, оила аъзоларининг ҳар бирига ўзларининг эҳтиёжидан ортиғини олмаслик таъкидланарди, мақсад – ҳеч ким оч қолмаслиги эди».
Вақт ўтиб, Рухсона ўз ўғли ва унинг дўстларини бу ишни кенгайтириб, янада кўпроқ инсонларга ёрдам беришга чорлади. Ҳузайфанинг онаси ва у каби яхши инсонларнинг бу каби уринишларига қарамай, жамиятда очлик ва камбағаллик кўп тарқалган эди. Бироқ маҳаллий ердаги очлик муаммосига қарамай, ўзига тўқ ва фаровон яшайдиган аҳоли кўп таомни ташлаб юборар, маҳсулотлар исрофига кўп йўл қўйилар эди. Мусо ва Қосим иқтисодчи сифатида жойларга қилган сафарлари ва тадқиқотлари давомида бу каби муаммоларга кўп гувоҳ бўлган эдилар. Онасининг ишларидан илҳомланган ҳолда Ҳузайфа ва унинг икки дўсти ўзаро йиғилиб, «Ризқ» ташкилотига асос солишди. Бу Покистондаги илк озиқ-овқат йиғиш ва тарқатиш хизмати эди. Қачондир уч дўстнинг машинада шаҳар кезиб, маҳсулотларни йиғиши ва тарқатишидан бошланган иш бугунги кунга келиб Покистоннинг энг катта шаҳарларидан бири Лаҳорда фаолият олиб борадиган ташкилотга айланди. Университетда ўрганган билимлари ва уйда сингдирилган қадриятларини ҳамоҳанг тарзда амалга оширган ҳолда улар Покистонда исроф ва очлик муаммосига барҳам беришга умид қилишмоқда.
«Ризқ» кунига ўртача 200-250 таом тарқатади, жамоанинг мақсади ушбу рақамни кунига 2000 га етказишдан иборат.
Бу бир кишининг эзгу нияти ва меҳнати кўп инсонларнинг ҳолатини ўзгартира олишига яққол мисолдир.
Асия Гагиева
Musulmanka.su

Баҳам кўринг

Leave A Reply