Машҳур онлайн дўкон муслималар учун либослар тақдим қила бошлади

0 220

Британиянинг “Asos” номли интернет-дўконида муслима аёллар учун либослар пайдо бўлди. Бу ҳақда “Mirror” нашрига таяниб, “Islam.ru” хабар бермоқда.

Интернет-дўкон турли диний либосларга ихтисослашган “Verona Collection” тўпламидан товарларни сотувга қўйди. Хусусан, “Asos”да энди ёпиқ устки кийимлар, шимлар, макси-юбка ва макси-кўйлаклар, енги узун кўйлаклар, ҳижоблар ва абаялар тақдим қилинмоқда. “Бизнинг “Asos” билан ҳамкорлигимиз “Verona” ва барча камтарона мода саноати учун улкан қадамдир. Биз бу либослар тўпламини “Asos” билан бирга алоҳида эътибор билан тайёрладик ва олдимизда биз учун очилган имкониятлардан мамнунмиз”, дея изоҳ берди бренд раҳбари Ҳассон Мавжий. “Asos” ва “Verona”нинг либослар тўплами учун моделликка психология ва косметик воситалар тўғрисида блог юритадиган Аша Моҳамуд танланди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply