Бутунжаҳон ҳижоб куни

0 145

2003 йилдан бери ҳар йили 1 февраль санаси Бутунжаҳон Ҳижоб куни сифатида ёдга олинади. Назма Хон тарафидан асос солинган ушбу кун бугун 140 та мамлакатда нишонланади. 2019 йил учун Бутунжаҳон Ҳижоб кунининг мавзуси «Стереотип (ёлғон тасаввур)ларни синдириш | Чегаралар оша» (‘Breaking Stereotypes | Shattering Boundaries’) дея танланди.
Бутунжаҳон ҳижоб кунидан мақсад инсонларда ҳижоб ўраш аёлларга нисбатан жабр ва зулм, деган фикрни йўқотишдан иборат. Бу кунда ҳижоб ўрашнинг исломдаги аҳамиятига ҳам алоҳида урғу берилиб, ўранадиган аксар аёллар ҳижобда ўзини хўрлангандек ҳис қилмасликларини инсонларга тушунтиради. Бутун дунё бўйлаб аёллар #FreeInHijab ҳештеги остида ҳижобда тушган расмларини улашадилар.
worldhijabday.com сайти томонидан Facebook ва Instagram да ўтказилган сўровномага кўра, иштирокчиларнинг 94% қисми ҳижобда ўзини жабрдийда ҳис қилмайди, 93% қисми эса ҳижобга уни ҳеч ким мажбурламаганини айтган.
Бутунжаҳон ҳижоб куни доирасида Албания, АҚШнинг турли ҳудудлари, Бангладеш, Бразилия, Канада, Гана, Ҳиндистон, Ирландия, Қирғизистон, Малайзия, Нигерия, Покистон, Филлипин, Шотландия, Жанубий Африка, Испания, Украина ва Буюк Британия каби кўплаб мамлакатларда тадбирлар ташкил қилинади.
Назма Хон Анадолу турк давлат агентлигига шундай дейди: «Дунёда ҳижобдаги аёллар матбуот томонидан хўрланган ва жабрдийда қилиб кўрсатиладиган айни пайтдаги вазият учун #FreeInHijab зарурий ҳештегдир. Бу ҳештег орқали аёллар ўзларининг танловларини билдириб, бу билан оммавий нотўғри тасаввурларни тарқатиб юборишга уринадилар. Шояд мана шу бир кунлик тажриба уларнинг ҳижобга бошқа кўз билан қарашларига сабаб бўлса».
Манба: Latestly.com

Баҳам кўринг

Leave A Reply