БААда илк аёл судьялар тайинланди

0 80

БАА давлат ахборот агентлиги WAMнинг хабар беришича, БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён имзо чеккан қарорга биноан, Хадижа Хамис Ол Малас мамлакатнинг аппеляция судида, Салама Рошид Ол Китбий БАА биринчи инстанция судида фаолият юритади.
2018 йил декабрида БАА ҳукумати аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини сезиларли даражада кенгайтирадиган бир қанча қонунларни имзолаган эди.
Жумладан, қабул қилинган қонунлардан бирига кўра, мамлакат тарихида илк бор аёлларнинг парламентнинг ярмини эгаллаши кўзда тутилган эди. Айни пайтда қонун чиқарувчи органдаги аёл депутатлар 20% ни ташкил қилади.

Баҳам кўринг

Leave A Reply