АҚШдаги энг гўзал масжид

0 167

Ҳозирги вақтда АҚШда 2100 та масжид фаолият олиб бормоқда.  Мамлакат мусулмонларининг келиб чиқиши хилма-хиллиги сабабли Америкада масжидларнинг қурилиш услублари ҳам хилма-хил.

 АҚШдаги “Diyanet Centr of Amerika” масжиди энг чиройли масжид ҳисобланади. Бу масжид Мэриленд штатида жойлашган бўлиб, 1993 йили қуриб битказилган. Масжид қурилишига 100 миллион доллар харажат қилиниб, Туркия ҳукумати томонидан молиялаштирилган. Бу иншоотга намозхонадан ташқари, таҳоратхона, автотураргоҳ, мажлислар зали, кўргазма зали, бассейн, тренажер зали мавжуд. Масжид турк услубида қурилган. Ҳамма эшиклар ҳовлига қаратилган бўлиб, Усмонийлар даврига хосдир.

Иккита осмонўпар минора, уларнингн ўртасидаги катта гумбаз масжиднинг кўркига кўрк қўшиб туради. Масжиднинг ички деворлари Қуръони Карим оятлари билан безатилган. Масжид гумбазининг  ички томонида эса хаттотлик санъатида тилла суви билан ёзилган Ихлос сурасини ўқиш мумкин.

Мадина Джураева таржимаси .

Манбалар: ilmfeed.com, Islam.ru

Баҳам кўринг

Leave A Reply