АЁЛ КИШИНИНГ ЎЗИНИ ТУТИШИ. АЁЛ КИШИНИНГ ЎЗ ТАҚДИРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРИ

0 372


(Психолог, ёзувчи, Тиббиёт илми кандидати, жамият соғлиғи мутахассиси, Олег Геннадиевич Торсуновнинг “Ёпиқ кийим кийган аёллар” ҳақидаги маърузасидан лавҳа)

Биласизларми, аёл кишининг гўзаллигига икки хил нуқтаи назардан қараш мумкин: 1) Уни қўлга киритиш. 2) Уни ҳурмат қилиш. Агар гўзаллик мавжуд бўлсаю, аммо уни чангаллай ололмасанг, нима қолади? Фақат ҳурмат, иззат! Кечирасизу, бу гўзаллик сиз учун эмас, деган хаёл келади одамга. Ана шундай ҳолатда менда фақат эҳтиром ҳисси бўлади. Бошқа эркакларда ҳам шундай. Кўриб турганингиздек, баъзи аёллар одоб-ахлоқлари назаридан келиб чиқиб, ўзларини фақат турмуш ўртоқлари учун бахш этсалар, кўча-куйда ўзларини шунга мувофиқ тутсалар, баъзилар эса бошқачароқ йўл тутадилар… Бу ҳолатда, биринчиларга эришиш учун эркак киши, одаб-ахлоқини ишлатиб, астойдил ҳаракат қилса, иккинчиларни қўлга киритиш учун эркак киши “босқинчилик”, “талончилик” ишларини қилади. Аёл кишинг ҳурматини, қадрини билган ҳолида, унга эришиш мақсадида астойдил ҳаракат қилган инсонга турмушга чиқса, бу аёл ҳар доим турмуш ўртоғи томонидан муҳофазаланган, бахтли аёл бўлади ва унда ўз турмушидан, ҳаётидан қониқиш, мамнунлик ҳисси пайдо бўлади. Чунки турмуш ўртоғи унга онсонликча эришмаганини ҳар доим ёдида тутади, шунинг учун ҳам уни ҳурмат қилади. Аёл кишининг сочига келсак, унинг сочининг таркибида ўй, фикр, тафаккур энергияси мавжуд. Аёл киши ўзининг тафаккури билан, эркак киши эса ўзининг иродаси билан кучлидир. Аёл кишидан кучли фикр чиқса, у янада гўзаллашиб кетади, сирлилик энергияси чуқурлашади. Шу сабабда психология илмида аёл кишининг сочи узун бўлиши маъқулланади. Яъни, узун соч, аёл кишига қувват, муҳофаза ҳиссини беради. Бу борада икки савол туғилади. Жамиятга қачон парокандалик, емирилиш оралайдию, қачон хотиржамлик, тинчлик пайдо бўлади? Бу борада аёл кишининг роли жуда катта. Аёл кишига фақат севги ва муҳаббат объекти деб қаралса жамиятда парокандалик, бузғунчилик, емирилиш пайдо бўлади. Аёлларга ОНА ва ҚИЗ (фарзанд) сиймосида қаралса, жамиятда тинчлик, хотиржамлик пайдо бўлади. Она – мўътабар зот. Инсоният борки, оналарни ҳурмат қилади ва эъзозлайди. Қиз фарзанд ҳам гўдаклик вақтидан бошлаб, катталарга меҳрли, тавозели, камтар бўлади. Бу ерда яна савол туғилади. Хотин (турмуш ўртоқ сифатида) ким? У шундай аёлки, ўз меҳр-мухаббатини фақат бир инсонга, ўз жуфти-ҳалолига бахш этувчи инсон. Шунинг учун қадим замондаги маданият аёллари, ўзларини уйидан ташқари жойларда ҳам, ё ОНА сифатида ё ҚИЗ сифатида тутганлар. Ундай аёлларнинг назари ҳам ўта кучли, маъноли бўлган-ки, бундай ҳолат эркак кишида фақат ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотган. Жамиятда аёл киши ўзини ОНА ёки ҚИЗ сифатида тутар экан, бундай жамиятга барака ёғилади.
Джураева Мадина таржимаси.

Баҳам кўринг

Leave A Reply