Афинада сўнгги икки аср ичида илк расмий масжид очилади

0 102

180 йилдан ортиқ муддатдан сўнг Греция пойтахтида илк расмий масжид яқин ойларда ишга тушиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Al-Jazeera.
“Яқин орада илк намозлар ўқила бошланади. Бу сентябрдан бошланади, деб умид қиламиз”, деди Таълим вазири Костас Гавроглоу журналистларга. У, шунингдек, Афина масжиди бошқа кўплаб Европа масжидларидан фарқли равишда хусусий мулк эмас, балки жамоатчилик жойи эканини қайд қилди.
Масжид қурилиши уч йил аввал Парламент томонидан тасдиқланган эди. Қурилишга турли грек вазирликлари ва ҳар хил хизмат идоралари, жумладан, Таълим вазирлиги, Инфратузилма вазирлиги, Афина шаҳар ҳокимияти ва ҳатто денгиз ҳарбий флоти ҳам жалб қилинган ва €850,000 евро ажратилган эди.
“Мен, аввало, Аллоҳга шукр қиламан. Ниҳоят, бизнинг биргаликда йиғилишимиз, ибодат қилишимиз ва турли масалаларда суҳбатлашишимиз мумкин бўлган масжидимиз бўлади”, дейди масжид имоми Закий Муҳаммад.
Афинада масжид қурилиши муҳокамалари ўн йиллар аввал бошланган. Ҳозиргача Афина Европадаги бирорта масжиди бўлмаган ягона пойтахт эди.
Таъкидлаш жоизки, Греция 1833 йилда Усмонийлар давлатидан мустақил бўлганидан буён Афинада расмий масжид бўлмаган. Афинада ўша пайтда қолган масжидлар музей ва омборга айлантирилган. 1890 йилдан буён бир неча марта масжид қуриш лойиҳалаштирилган. Reuters агентлигининг маълумотларига кўра, Афинада 500 мингга яқин мусулмон яшайди.

Баҳам кўринг

Leave A Reply