«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг очилиш маросими
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="3644,3645,3646"] «Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг очилиш маросими 2014 йил 15 декабрида Кувайт давлатининг Ригинси меҳмонхонасида маҳаллий вақт билан 10.30 да бошланди. Очилиш маросимига Кувайт давлатининг Амири Шайх Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ, Валинеъмат Шайх Навоф Аҳмад Жобир Сабоҳ ва вазирлар мажлиси раиси Шайх Жобир Муборак Ҳамад Сабоҳлар ҳозир бўлишди. Одатга кўра, анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Унда Тавба сурасининг 71-ва 72-оятлари тиловат қилинди. Сўнгра сўз Умумжаҳон Исломий хайрия ташкилоти раиси Доктор Абдуллоҳ Маътуқ Маътуққа берилди. Кейин навбат ташкилот маслаҳатчиси Шаза Мишрийга берилди. Шунингдек, меҳмонлар томонидан вакил ҳам сўзга чиқди. Аёл киши ва хайрия ишлари ҳақида қўшиқ ижро қилинди. Сўнгра хайрия ишларига масъул аёллар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Аёл кишининг хайрия ишлари ҳақида сўз юритилар экан, бунга, ўғил кўрса, Аллоҳ учун назр қилишни ирода қилган Имрон аёлини, Ислом учун моли, ҳамда жонини аямаган Хадича онамизни ва Мағрибда таълим муассасаларига асос солган Фотима Феҳрияларни мисол келтиришди. Шунингдек, бизга юртдош бўлмиш фақиҳа Фотима Самарқандия ҳам улуғ аёллар сафида тилга олинди. Очилиш маросимидан сўнг барча ҳозир бўлганлар ушбу анжуманга аталган кўргазмага таклиф қилиндилар.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Замонавий Ислом санъати.  Бу гапни қандай тушунасиз Одатда бир вақтнинг ўзида ҳам замонавий бўлиш, ҳам дин аҳкомларига риоя қилиш қийинлиги, исломий руҳда ҳаёт давоми...

09:16 / 17.02.2017 7131
embedhttpswww.youtube.comwatchvLObZz9Le0featureyoutu.beembed

07:33 / 01.05.2018 2982
  «Испан клуби «РЕАЛ МАДРИД» ҳужумчиси Карим Бензема масжид қурилиши учун 3 миллион евро эҳсон қилди», деб хабар беради АЛАРАБИЯ. Ушбу ҳаракати билан машҳур давоми...

08:00 / 21.12.2016 2439
      Ассалому алайкум   Сайтимизнинг азиз мухлисалари, барчаларингизни Саййидимиз сарвари коинотнинг  мавлиди шарифлари билан муборакбод этамиз. Ушбу муборак давоми...

10:55 / 20.03.2017 4429