Мусулмон ўқувчилар бошпанасизлар учун жинси кийим йиғишмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Американинг Луизиана штати, Гретна шаҳридаги мусулмон академияси ўқувчилари, бошпанасиз болалар ва ўсмирлар учун жинси кийимлар йиғимини эълон қилишди. Турли хил сабабларга кўра, АҚШда ҳар йили миллиондан ортиқ ёшлар кўчада қолишади. Кўп ҳолларда эса янги  жинси кийим олишга ҳам қурби етмайди.  Жинси кийимлар йиғимини, Аеropotale кийим ишлаб чиқарувчиси ёрдамида «Суннатга амал қил» мактаб дастурининг олтинчи синф ўқувчилари уюштиришган, деб хабар қилади blog.nola.com. Дастур,  яқинда Янги Орлеанда озиқ-овқат банки учун озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиш фикри билан чиққан мусулмон академияси фаолларини жамлаган. Ўқувчиларнинг айтишича, бошпанасиз тенгдошларига ёрдам бериш билан, солиҳ  амаллар қилишни тарғиб қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашмоқдалар. «Суннатга амал қил» дастурининг раҳбари Ниран Муса (Niran Mousa), Ислом нафақат мусулмонларга , балки жамиятнинг барча аъзоларига раҳимдил бўлишни ўргатади. «Қилаётган ишимиз орқали болаларга болаликларини ҳис қила олишига имконият беришдир», дейди Муса.  

 blog.nola.com. сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
«Жавҳарадуттавҳид»  китобида айтилишича, Аллоҳ таоло савоб берадиган бўлса, фақатгина фазлидан, азоб берадиган бўлса, адлидандир. Мана шу эътиқодни маҳкам ушлаш давоми...

01:25 / 08.03.2017 3606
Азиз мусулмон дўстим. Биламан, сиз жаннатга киришни хоҳлайсиз, Аллоҳнинг дийдорини кўришни истайсиз. Яна шуни биламанки, сиз ким ва қандай инсон бўлишингиздан давоми...

08:01 / 01.12.2016 3557
Ота уйга катта, гўзал халталарни кўтарган ҳолда келди ва«Ассаламу алайкум ва рfҳматуллоҳ», деди. Она «Ва аълайкум ассалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, келинг, давоми...

20:16 / 25.12.2016 3915
Субҳоналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан, Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари. Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам, Борлиққа ярашиб турар бўйлари. Аста гулга дўнар шаффоф давоми...

04:42 / 22.11.2019 2674