Кувайтлик машҳур амир Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

10850835_803429259703984_2104471173_nСабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ Қувайтнинг ўнинчи амири Аҳмад Жобир Сабоҳнинг тўртинчи ўғли. 1929 йил 29 январда туғилган. Онаси Мунира Усмон Саид. Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ Муборакия мактабида таълим олди. Отаси Аҳмад Жобир унинг етук илмли инсон бўлишига катта эътибор қаратди. Ўғлининг сиёсий илмлардан малака ошириши, турли соҳаларда тажриба орттириши учун Европа ва Осиё давлатларида ўқишни давом эттириши ҳамда саёҳат қилишини таъминлади. Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ жуда ҳам кўп лавозимларда фаолият юритган. – 1954 йил Олий Ижро Қўмитаси аъзоси этиб тайинланди; – 1955 йил Меҳнат ва Ижтимоий Ишлар бўлими ҳамда Нашрлар бўлими бошлиғи сифатида иш юритди; – 1962 йил 17 январдан Раҳбарлик ва Янгиликлар вазири лавозимида ишлаган; – 1971 йил 2 февралдан 1975 йил 2 февралга қадар Ахборот Вазири ва Ташқи Ишлар Вазири лавозимида ишлади; – 1978 йил 16 февралдан Ташқи Ишлар Вазирининг ўринбосари вазифасида ишлади; – 1981 йил 4 мартдан 1982 йилнинг 9 февралига қадар Ахборот Вазири вазифасидан ташқари Бош Вазирнинг ўринбосари ва Ташқи Ишлар Вазири сифатида фаолият олиб борди; –1985 йил 3 мартдан Бош Вазир ўринбосари ва Ташқи Ишлар Вазири бўлиб ишлай бошлади; –1992 йил 18 октябрда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва Ташқи Ишлар вазири сифатида фаолият бошлади; – 2003 йил 13 июл куни Давлат Амири уни Вазирлар Кенгаши раиси этиб тайинлади; 2006 йил 29 январда Кувайт Давлати Амири этиб сайланди; – Олий Кенгашнинг норматив кенгаш аъзоси; – Қурилиш кенгаши аъзоси. Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ бир қатор халқаро орден ва ёрлиқлар соҳиби ҳам. Масалан: – 2004 йил 14 март куни Малта жумҳурияти тарафидан «Шараф» ордени; – 2005 йил 30 июн куни Жорж Вашингтон Университети тарафидан «Қонун фахрий докторлиги» шаҳодатномаси; – 2006 йил 11 мартда Саудия Арабистони тарафидан «Қирол Абдулазиз» ордени; – 2006 йил 12 мартда Қатар давлати томонидан «Истиқлол» ордени; – 2010 йил 26 апрелда Италиянинг «Президентлик сайлови» медали; – 2010 йил 27 апрелда Германиянинг «Президентлик сайлови» медали ва бошқа бир неча фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Бир қанча жой ва муассасалар Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ номига қўйилган, жумладан: – Қувайт, Аҳмадий вилояти, Сабоҳ Аҳмад шаҳри; – Урдун Қаср шаҳридаги Сабоҳ Аҳмад кўчаси; – Қувайтдаги Сабоҳ Аҳмад Ўқ отиш Олимпия майдонлари мажмуаси; – Сабоҳ Аҳмад қироллик юрак шифохонаси; – Сабоҳ Аҳмад халқаро молия маркази; – Сабоҳ Аҳмад ижод иқтидор маркази, ва ҳоказо. Сабоҳ Аҳмад уч ўғил ва бир қизнинг отаси. Турмуш ўртоғи Фатуҳ Салмон Ҳамуд Сабоҳ (вафот этган). Севимли машғулоти: балиқ овлаш.  

Манба: Қирол Девони.

Мавзуга оид мақолалар
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мажлиснинг якуни «Ижтимоий масалалар»га бағишланди. давоми...

14:58 / 11.12.2016 3679
ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙЛИК, ДЕСАК... Намоз Амр ибн Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Усмоннинг давоми...

07:28 / 04.03.2017 2981
Эҳтимол, бугунги кун муборак Рамазон ойининг охирги кунидир. Ҳар йили ушбу муборак ойнинг охирига етиб давоми...

06:02 / 10.02.2017 4390
Бир шаҳарда Аллоҳга иймон келтирмайдиган бир худосиз мусулмонларнинг уламоларини музокарага чақирибди. давоми...

16:00 / 21.08.2019 1995