Кувайтда «Хайрия ишларда аёл кишининг ўрни» умумжаҳон конференцияси бўлиб ўтмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча 13 декабрь куни Кувайтда  «Хайрия ишларда аёл кишининг ўрни» умумжаҳон конференцияси бошланди. Конференция тафсилотларини билиш учун саҳифаларимизни кузатиб боринг. Эслатма ўрнида сизларга Кувайт ҳақидаги маълумотларни келтирамиз:

Кувайт давлати XVIII-асрда Форс кўрфази қирғоғидаги бадавийларнинг Аназа қабиласи ва Бану Утуб қабилаларининг бирлашиши натижасида Дажла дарёсининг жанубий қисмида ташкил топган. Унинг биринчи амири этиб Ас-Сабаҳ I  тайинланди. Тез орада бу ҳудудда Усмонийлар ҳалифалиги ва Британия империяси таҳдидларига дуч келди. 1896 йилда Буюк Британия давлат тўнтаришини уюштириб, Шайх Муҳаммад ўлдирилиб, ўрнига шайх Муборак мамлакат амири деб эълон қилинди ва Британия ҳарбий денгиз базаси жойлаштирилди.


1899 йил 23 январда Кувайт ва Британия ўртасида битим имзоланиб,  унга кўра Кувайтнинг ташқи сиёсати ва хавфсизлиги Британия қўлига ўтди. 1913 йил 27 октябрида Шайх Муборак Буюк Британияга нефть заҳираларини қидириш, қазиб олишнинг  мутлақ ҳуқуқини берди.
Мамлакатнинг асосий иқтисоди марварид овлашга асосланган бўлиб, XX  асрнинг 20-йилларига келиб сунъий марварид ишлаб чиқариш кенг жорий этилгандан сўнг, дунёнинг энг камбағал давлатларидан бирига айланди. Бу эса унинг Британия империясига боғлиқлигини янада кучайтирди.


Кувайт халқининг миллий озодлик ҳаракати натижасида 1961 йил 19 июнда Кувайт давлати мустақилликка эришди. 1970-1990 йиллар давомида нефть экспорт қилиш натижасида, дунёнинг энг бой давлатлари қаторига кирди.  1990 йил 2 августда Кувайт Ироқ томонидан босиб олинди.  Халқаро коалиция ҳарбий амалиётлари натижасида 1991 йил февраль ойида Кувайт озод қилинди. Бу ваҳшиёна уруш натижасида Кувайт иқтисодиётига, унинг нефтни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш саноатига мисли кўрилмаган зиён етказилди. Бу зиён тахминан 50 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Ироқликлар томонидан хонавайрон этилган Кувайт давлати ҳозирги кунда дунёнинг энг бой мамлакатлар орасига яна қўшилди.


Мамлакат амири Шайх Сабаҳ Аҳмад Сабаҳ. У мамлакатнинг раҳбари ҳисобланади.  Қонунчилик ҳокимияти амир ва бир палаталик Миллий мажлис «Мажлис ал-Умма» га тегишли. 50 депутат умумий сайловлар орқали 4 йил муддатга сайланади. Яна 15 депутат бош вазир томонидан тайинланади. Кувайтда аёллар эркаклар билан бирга сиёсий ҳуқуқларга эга. Маъмурий жиҳатдан олтита муҳофазага бўлинган бўлиб, улар ўз навбатида туманларга бўлинган. Улар қуйидагилар: Ал-Аҳмадий, Ал –Фарвания, Ал-Асима,  Ал-Жаҳра, Ҳавалли, Муборак Ал-Кабир.


Мамлакатнинг асосий қисмини қумлик саҳро ташкил этади. Шимолда ва ғарбда Ироқ жумҳурияти билан,  жанубда Саудия Арабистони подшоҳлиги билан чегарадош. Иқтисодиётини асосан нефть қазиб олиш ва экспорт қилиш ташкил этади. Нефть заҳиралари 102 миллиард барелни ташкил этади. Бу дунё нефть заҳираларининг 9% ни ташкил этади.

Кувайтни ялпи миллий маҳсулоти (2009 йил) 146 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, аҳоли жон бошига 54,1 минг АҚШ долларига тенг (дунёда 7-ўрин).
Аҳолиси 2,8млн (2010 йил)га тенг. Асл кувайтлик араблар 45% ни, бошқа араб давлатларидан келганлар 35% ни, Покистон ва Ҳиндистондан келганлар 9% ни ташкил этади.
Ташқи савдо шериклари: Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, АҚШ, Германия ,Италия ,Сингапур, Саудия Арабистони.
Автомобиль йўлларининг узунлиги  5749 км,  унинг 4887 км асфалтлаштирилган.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Мақолада тасвирланган ҳолат бизнинг жамиятда у қадар жиддий тус олмаган бўлсада, шунга ўхшаш кўплаб унсурлар учраб тургани учун таржима қилинди. Аёл қувват давоми...

10:00 / 25.11.2019 4368
Шу кунларда Британия муфтийси, етук муҳаддис, фақиҳ, шайх Шаббир ибн Аҳмад ибн Исмоилнинг завжалари Фотима Умму Муҳаммад сайтимиз меҳмони бўлдилар. Фотима хоним давоми...

01:13 / 01.05.2019 2100
Ўн тўртинчи кун... Ассалому алайкум Мана бугун ўн тўртинчи кун Рамазоннинг ярмига ҳам озгина қолди. Бугун уйимизга қўшнимиз Салима келинойи чиқдилар. Сизларга давоми...

09:20 / 10.06.2017 2737
Охирги пайтда мода оламида айнан муслималарнинг одатий кийими билан боғлиқ  бир қанча ўзгаришлар юз берди. Бу, аввало, оммабоп кийимкечак ишлаб чиқарувчи катта давоми...

06:48 / 27.02.2017 5259