Туркиялик 63 ёшли аёл ўзининг навбатдаги ўн олтинчи кўргазмаси билан инсонларга илҳом бағишламоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркиялик 63 ёшли уй бекаси ўзининг санъатга бўлган кучли қизиқиши ортидан интилиши билан атрофдагиларни ҳайратга солмоқда.

Икки фарзанднинг онаси Фатма Кирдар бор-йўғи бошланғич мактабни тамомлаган. У Туркиянинг марказий вилояти Коняда ўзининг ўн олтинчи мойбўёқ билан чизилган суратлари кўргазмасини тақдим қилмоқда.

Кирдар рассомчиликка 30 ёшидан қизиқа бошлади. Бунга унинг санъат устози сабабчи бўлди. “Мен санъат устозимдан мойбўёқ билан расм чизишни ўргатишини сўрадим. У эса: “Бу жуда қийин иш, сенинг қўлингдан келмайди”, деди”, дейди Фатма Кирдар.

Устози ўргатишни рад қилгач, у фарфор тарелкаларга гуллар чиза бошлади. Кейинчалик эса табиатни тасвирлашга қизиқиши кучайди.

Унинг уйидан Таурус тоғлари манзараси кўриниб туради. “Мен тунда бўёқларимни олиб қўйиб, тоғларга тикиламан. Ичимда худди ўша олов ёнади”, дейди у.

Ҳозирга қадар Фатма Кирдор 150 суратдан иборат ўн бешта кўргазмани тақдим қилган.

Манба: Yenisafak

Мавзуга оид мақолалар
        Лоқайдлик қаердан келиб чиқади Тушкунлик ҳолатичи Ҳеч нима қилишни хоҳламаслик ҳиссичи Бирорбир топшириқда диққатни жамлай олмасликчи Ўқишни давоми...

02:03 / 29.10.2018 3555
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги дин ишлари бўйича матбуот хизмати маълумотига кўра, муқаддас Рамазон ойининг икккинчи ўн кунлиги мобайнида давоми...

04:45 / 26.12.2016 2544
embedhttpswww.youtube.comwatchv5xqg3FHnOYsfeatureyoutu.beembed

06:52 / 10.03.2018 2132
gallery ids6599,6601,6602,6604,6605,6606,6598,6595,6603   Бизнинг ичимиздан буюк алломаларни чиқарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин  Бизларга илм аҳлини эъзозлашни ўргатган ҳабибимиз давоми...

20:26 / 05.02.2017 9618