Таиланд мусулмонларида исломий таълим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таиландлик муслималар Сарабури шаҳридаги Darunsat Wittaya мактабига қатнашмоқда. Ушбу мактаб мамлакатнинг Паттани музофотида жойлашган бўлиб, ўқувчиларнинг сони 4000 дан зиёддир. Мактаб мусулмон ўқувчилар учун очилган энг йирик хусусий мактаблардан бири ҳисобланади. 

Таиландда мусулмонлар асосан ушбу мактаб жойлашган ҳудудда,  жанубий Таиланднинг Наратхиват музофотида истиқомат қиладилар. Бу ерда аҳолининг 82% и Ислом динига эътиқод қилади. Улар Таиланд томонидан қўшиб олинган (аннексияланган) Паттани султонлиги таркибидаги Наратхиват, Яла, Паттани ва Сатун вилоятларида яшайдилар.

Мусулмонлар асосан малайлар, покистонликлар, панжобиҳиндлар, тамиллардан ташкил топган. Мамлакатнинг 38 музофотида 2000 га яқин масжид фаолият кўрсатади. Ўрта ва олий таълим берувчи кўплаб мадрасалар ҳам мавжуд. Улар Таълим вазирлиги томонидан рухсат олган ҳолда фаолият кўрсатадилар.

Таиланд мусулмонлари бу ерда асосан ҳанафий ва шофеъий мазҳабларида ибодат қилишади. Ҳукумат томонидан диний эркинлик таъминланган, таиландлик мусулмонлар ибодат расм-русумларини адо этиш, ҳажга бориш, никоҳ ва бошқа кўплаб Ислом аҳкомларига оид масалаларда монеликсиз ҳаёт кечиришади.

Таиланд аҳолисининг 7-8% ини мусулмонлар ташкил қилишади. Рақамларда бу 5 миллионга яқин киши демакдир. Уларнинг 44% и айнан Таиланд жанубида яшашади. Ислом дини ушбу мамлакатга XIII-XIV асрларда араб савдогарлари билан бирга кириб келган.

Бобур Аҳмад тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Аллоҳ таоло Ўзи яратган ҳар бир тирик жонзот ҳаётининг ҳар бир босқичи учун муносиб озиқ манбасини давоми...

03:16 / 26.03.2019 2887
«Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар». Бақара давоми...

07:32 / 29.11.2016 3512
Изтироб Одам одам кўзини ўйса, Ҳамиятсиз яшамоқ душвор. Отабола бирбиридан тўйса, Иймонни бўғма, қўйиб давоми...

08:45 / 06.03.2017 3659
embedhttpswww.youtube.comwatchvukuEc2wVeLYembed

05:13 / 19.05.2015 6776