Дубайда Қуръон боғи (Quran Park) очилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун Дубайнинг Ал-Хаваниж ҳудудида очилиши режалаштирилган Қуръон боғи зиёратчиларга Қуръони Карим ҳақида кўпроқ ўрганиш имконини тақдим этади.

Дубай муниципалитети (баладийяси) Твиттердаги ўзининг расмий саҳифасида очилиш маросими 29 март куни бўлишини эълон қилган эди. Кириш барча ташриф буюрувчилар учун текин.

Боғнинг мақсади – турли маданиятлар, динлар ва инсонлар ўртасидаги илмий-маданий мулоқот кўприги ўлароқ, зиёратчиларга Исломнинг ўсимлик экологияси соҳасидаги маданий ютуқларини намойиш этиш.

60 гектар майдондан иборат бўлган паркда Қуръони Каримда зикр қилинган барча ўсимликлар мавжуд бўлиб, у, шунингдек, қизиқарли кириш жойи, маъмурият биноси, исломий боғ, болалар ўйингоҳлари, Умра бурчаги, ташқи томошахона, Қуръон мўъжизаларини намойиш қиладиган ҳудудлар, фавворалар, шиша бино, саҳро боғи, пальма воҳаси, кўл, югуриш йўлаги, велосипед йўлаги ва қумли сайргоҳ каби объектларни ўз ичига олади.

Қуръони Каримда анжир, анор, зайтун, жўхори, пиёз, саримсоқ, арпа, буғдой, қовоқ, тарвуз, бодринг, райҳон ва занжабил каби 54 хил ўсимлик зикр қилинган.

Мавзуга оид мақолалар
21 сентябрь 2013 йил СанктПетербургда Петропавловск қалъаси ёни Нева акваториясида, Петер ва Москва ғаввослари томонидан шанбалик олиб борилди. Кронверск каналига давоми...

23:13 / 28.12.2016 2317
46 . « ». . Қирқ олтинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари ривоят қилинади «Аллоҳ азза давоми...

06:52 / 11.06.2018 3769
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Азиз опасингиллар muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити муносабати билан аёлқизлар ўртасида гўзал овоз давоми...

21:53 / 03.05.2019 3470
Савол Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никоҳсиз яшайди. Сабаби у иккинчи хотин. Домла шуни рўкач қилиб, уларга никоҳ ўқимаяпти. Яқинда давоми...

20:28 / 27.11.2016 7266