“Қирғизистон гўзали” ҳожилар учун либослар тўпламини тақдим этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бишкекда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун йўл оладиган ҳожилар учун либосни “Қирғизистон гўзали” Айкол Аликжанова тикади. Собиқ модель бир йил аввал рўмолга кирган ва муслималарга хос бўлган либослар тўпламини тақдим қилган эди, дея хабар беради “МИР-24”.

Кенг бичим, кўзга ташланмайдиган ранглар – унинг либослари мамлакатнинг кўпчилик аҳолиси томонидан илиқ кутиб олинди. Бироқ Айкол ҳаж зиёрати либослари учун энг яхши дизайн танловида қўлга киритган ғалабасини ўзининг энг юксак ютуғи деб ҳисоблайди.

Танловда 13 та номзод иштирок этди. Асосий эътибор кийимнинг қулайлиги, ранги ва дизайнига қаратилди. Ҳакамлар Айкол танлаган оқ матоларни “ҳаво ўтказадиган” ва гипоаллерген дея баҳолашди. Саудия Арабистонида августда бўладиган ҳаж мавсумида ҳаво ҳарорати 40 даражага етади.

“Ҳамма бир хил либосда бўлса, бир-бирини топиш осонроқ бўлади. Шунингдек, оқ либосларга қараш ёқимли”, дейди Қирғизистон мусулмонлар диний идораси Ҳаж ва умра бўлими ходими Абдулазиз Чыныбеков.

Мавзуга оид мақолалар
Эркак кишининг турмушидан келиб чиқиб айтган монологи Елкан, шамол бўлмаса, катта денгизда ҳаракатсиз тўхтаб қолади. Машина бензини бўлмаса, юрмайди. Худди давоми...

11:00 / 22.07.2019 4251
embedhttpswww.youtube.comwatchvYmmoMwGVpiUembed

07:34 / 14.01.2017 77073
Nurqalbninglashkaridir Зулмат нафснинг лашкари бўлгани каби, нур ҳам қалбнинг лашкаридир. Аллоҳ бандасига нусрат бeришни ирода қилса, унга нурлар лашкари ила мадад бeради, давоми...

01:18 / 07.12.2018 2408
САВОЛ Аёллар сочларини ҳар хил соч бўёқларида, масалан «ACMACOLOR» деганида бўясалар бўладими Ғусл, таҳорат қилса, ўтадими ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сочни давоми...

06:48 / 16.10.2016 4221