Туяга мингашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам изидан...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистони Қироллигининг ҳаж ва умра ишлари вазирлиги Қиролликнинг Макка ва икки ҳарам бўйича комиссияси билан ҳамкорликда айни пайтда ажойиб лойиҳа устида ишламоқда. Бу лойиҳа зиёратчиларга, шунингдек, Қиролликнинг фуқаролари-ю аҳолисига Мадинага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 622 йилда Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йўлларидан туяда саёҳат қилиш имконини беради.

“Саниятул вадоъга йўл” деб номланган ушбу лойиҳа Ҳижрат йўлидаги 27 бекат (тўхташ жойи)дан иборат бўлиб, меҳмонхоналар, дам олиш уйлари, музейлар ва бошқаларни ўз ичига олади.

Карвон ўз саёҳатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари Ясриб (Мадина)га отланишидан аввал Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан душманлардан уч кун давомида беркиниб турган Савр ғоридан бошлайди. Сўнгра карвон Ясрибга ҳижрат давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қабул қилган Умму Маъбаднинг чодири ўрнида тўхтайди (ўша ерда қўйнинг сути мўъжизаси содир бўлган эди). Кейин эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Суроқа ибн Моликни учратган жойдан ўтилади. Суроқа қурайшликлар ваъда қилган мукофот умидида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изидан борган эди.

Бошқа жойларни ҳам зиёрат қилиб бўлгач, зиёратчилар ўз сафарларини Мадинада Сониятул вадоъга етганда тугаллайдилар.

Лойиҳа ташаббускорлари сўзига биноан, ушбу 380 километрдан иборат бу маршрут бўйлаб Мадинага автомобил, ҳаво шари ва мотоциклларда ҳам сафар қилиш мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
«Эй Одам фарзанди Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисобкитоб давоми...

11:36 / 23.12.2016 2944
embedhttpswww.youtube.comwatchvBxpG67JUIE8embed

16:41 / 18.10.2018 2019
Ишхонада психолог билан бир хонада ишлайман. Психологга мурожаатлар жуда кўп. Афсуски, бундай давоми...

16:00 / 30.11.2019 3645
«Навоийдин чу топқайлар навое» китобининг тақдимоти

04:20 / 17.02.2015 4802