Саудия Арабистонида илк аёл ҳаво диспетчерлари иш бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жидда аэропортида 11 та илк авиадиспетчер аёллар иш бошлади. Уларнинг барчаси олдиндан махсус тайёргарлик амалиёти дастурини ўташди. Бу курс аёлларни Саудия Арабистони ҳаво диспетчери бўлиб ишлашга тайёрлайди. Ҳозирда айни тайёргарлик амалиётини Қиролликдаги яна 15 аёл ўтамоқда.
“Компания аёлларни турли соҳаларда ишга қабул қилади. Бундан мақсад Саудия аёлларининг меҳнат бозоридаги иштирокини кучайтириб, “Saudi Vision - 2030” дастурига ўз ҳиссаларини қўшишга ёрдамлашишдан иборат”, дейди Saudi Air Navigation Services
компанияси бошқарувчи директори Раян Тарабзоний. Аёлларни ҳаво диспетчерилигига тайёрлаш дастури бир йилга мўлжалланган бўлиб, математика, физика, авиация атамашунослиги, шунингдек, бир қатор бирламчи тайёргарлик машғулотларидан иборат 13 фанни ўз ичига олади.
Саудия валиаҳди Муҳаммад ибн Салмоннинг “Saudi Vision - 2030” ислоҳотлар дастури Қироллик иқтисодиётининг нефтга қарамлигини озайтириш, таълим, соғликни сақлаш, инфратузилмалар ва туризм каби иқтисодиётнинг хусусий секторларини ривожлантиришга йўналтирилган.

Islam-today

Мавзуга оид мақолалар
 Истанбулда араб тилидаги китобларнинг IV Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Мазкур кўргазма ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Тадбир  хабарлар давоми...

00:28 / 07.09.2018 1993
  Қуръони карим шунчаки ажойиб қиссалар ва воқеалар баёнидан иборат китоб эмас. Унинг ҳар бир ояти, ҳар бир ҳарфи дақиқ, лўнда ва чуқур маъно билан ифодаланган. давоми...

04:09 / 31.08.2018 3617
180 йилдан ортиқ муддатдан сўнг Греция пойтахтида илк расмий масжид яқин ойларда ишга тушиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради AlJazeera. Яқин орада илк намозлар давоми...

03:04 / 10.06.2019 2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга янги пишган хурмони олиб келишса, аввал «Аллоҳим Бизга Мадинамизда, давоми...

21:45 / 13.10.2016 2602