Саудиялик олим кўзи ожизлар учун электрон мусҳаф яратиш устида ишламоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўриш қобилияти чекланган кишилар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келади. Бу ҳатто Қуръон ўқиш каби диний амалларни бажаришда ҳам учрайди.

Технология тараққиёти самараси ўлароқ, саудиялик ихтирочи Машъал Ҳарасоний кўзи ожизларга Қуръони каримни ўқишни осонлаштирувчи рақамли мусҳаф устида ишламоқда, деб хабар берди Аrabnews нашри.

Машъал Ҳарасоний Қирол Абдулазиз Университетида маслаҳатчи бўлиб ишлайди. У 13 ёшидан буён турли ихтиролар қилиб, ҳозирда унинг 50 дан ортиқ ижтимоий-гуманитар соҳадаги ихтиролари бор.

«Бу электрон доска бўлиб, унда 28 белги бор. Ҳар бир белги олтита брайл ҳарфини ўз ичига олади. Досканинг бир саҳифасида 28 қатор бор, – деб тушунтиради Ҳарасоний. – Кўриш қобилияти чекланган инсонлар унинг ёрдамида Қуръонни осонгина ўқишлари, саҳифалар ичидан излашлари мумкин. Унда Қуръон тўлалигича жойлаштирилган».

Машъал Ҳарасоний рақамли Қуръоннинг аҳамиятини шундай тушунтиради: «Кўзи ожизлар учун Қуръонни брайл ёзувида олтита катта жузли китобдан ўқишади. Бу уларнинг бирор оят ёки сурани топишларига қийинчилик туғдиради. Ўлчамлари катталигидан уларни олиб юриш ва жойлаштириш ҳам осон эмас».

Ҳарасонийга бундай қурилмани ясаш фикри Мадинадаги Қирол Фаҳд Қуръони каримни чоп қилиш имконияти чекланганларга Қуръон ўқитиш ҳақидаги семинарда иштирок этиш учун келганида туғилган эди. Унинг ихтироси ҳали ҳам ишланмоқда ва бир йил ичида тақдим этилиши кўзда тутилган. Ҳарасонийнинг сўзларига кўра, унинг ишчи жамоасининг бир қисми кўриш қобилияти чекланган инсонлардир.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Плехел Боснияда тарихий Ҳусайн Пошшо тарихий масжидининг 450 йиллигида келиб чиқиш санаси 1579 йилга бориб етадиган Қуръон нусхаси намойиш қилинди, деб хабар берди давоми...

00:45 / 15.06.2019 2523
Куни кеча 27 июнь 2019 йил санасида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида давоми...

05:14 / 28.06.2019 2290
Дунё муслималарига хушхабар Ва ниҳоят Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том маънода тўппатўғри. «Dolce and Gabbana» маркаси муслималар учун давоми...

07:47 / 28.02.2017 7804
29 октябрь 2018 йил санасида Жўйбори Калон аёлқизлар Ислом билим юртида «Октябрь фиқҳ фани ойлиги» муносабати билан илм мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирнинг давоми...

02:02 / 01.11.2018 3902