Рамазон – вақтни тартиблашни ўрганиш фурсати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вақт – инсон қўлидаги энг қадрли сармоя. Ҳар бир кишининг ҳаёти дақиқаларда ҳисобланади ва унинг ихтиёридаги вақт миқдорига кўра уни тақсимлаш кишининг ўз қўлида бўлади. Аммо, албатта, бир кун ҳисоб-китоб куни келади ва мазкур кунда ҳар биримиздан ушбу сармояни қандай ишлатганимиз, қаерга киритганимиз ва қандай фойда ёки зарар олганимиз ҳақида сўрашади.

Минг афсус, баъзи пайтда гувоҳи бўламизки, инсон унга берилган умр сармоясини беҳудага сарфлайди. Лекин шундай инсонлар ҳам борки, вақт қадрини англаб етган ҳолда “Ҳаётимни белгиланган мақсадга кўра ўтказа олмадиммикан?” деган хавотир ва ташвиш билан яшайдилар. Шунингдек, яна баъзилар кераксиз ва бефойда ишларга вақт ажратиб, энг асосий, муҳим вазифаларга вақт топа олмай қоладилар. Бу каби одамлар ҳаётини таъминлаш учун меҳнат қиладилар, лекин уларга 24 соатнинг ўзи кам.

Қуйида вақтингизни тўғри тақсимлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бир нечта тавсиялар берилган. Улардан янги ишларни бошлаш учун баракали бўлган Рамазон ойида фойдаланишни бошлаймиз.

Телевидение ва интернет сизни бошқаришига йўл қўйманг!

Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб энг ашаддий вақт ўғриси телевидение ва интернет ҳисобланади. Имкон қадар телевизор сотиб олмасликка ҳаракат қилинг, аммо агар бунинг иложи йўқ бўлса, дастурларни кўриш мобайнида ўзингизни бошқаришга интилинг. Интернетдан фойдаланишга эса чекловлар қўйинг. Бунда электрон почтангизни текширгандан сўнг қилишингиз керак бўлган зарур ишларни белгилаб олишингиз мумкин.

Уйқу вақтингизни тартибга солинг!

Ҳар бир инсон физик жиҳатдан 8 соатлик уйқуга бўлган эҳтиёж сезади. Лекин баъзи ҳолатларда, инсон организми хусусиятига кўра, бунинг учун 6 соат ҳам етарли бўлади. Табиийки, иккинчи турдаги инсонлар ўз ихтиёрида биринчисига қараганда 2 соатлик вақт афзаллигига эга бўладилар. Шуни ёдда тутингки, уйқу вақтингизни тўғри тақсимламас экансиз, уйғоқлик вақтингизни ярим уйқу ҳолатида ўтказасиз. Бу эса ўз навбатида вақтингизнинг қимматбаҳо дақиқалари йўқолишига олиб келади.

Кунингизни фажр намозидан бошланг!

Ушбу вақт инсон учун нафақат жисмоний, балки ақлий жиҳатдан ҳам энг баракали пайт ҳисобланади. Бу пайтнинг бир дақиқалик ҳордиғи инсон кундузги чарчоқлардан сўнг тунда бир неча соатлар мобайнида олиши мумкин бўлган қувватни беради. Ушбу файзли вақтни қўлдан чиқариб юборманг! Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан кейинги вақтларини қуруқ уйқуга сарфламай, уйғоқ ўтказганлар. Шундай экан, биз ҳам фажр намозидан кейинги вақтни, биринчи навбатда, ўзимиз учун фойдали бўлган ишларга сарфламоғимиз лозим (хоҳишингизга кўра, тушликдан олдин ёки сўнг дам олиб олишингиз мумкин).

Ишларингизни режалаштириб олинг!

Белгиланган режа ва мақсадларга аниқ риоя этувчи инсон вақтини мазмунли ўтказади. Маълум бир режаси бўлмаган, бепарво инсон эса шамолда учиб юрувчи баргга ўхшайди, қимматбаҳо вақтини беҳуда қўлдан бой беради. Кунлик, ойлик, йиллик ёки ҳатто бир неча йиллик ишларингиз режасини тузиб олишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ иродаси билан агар сизга эртанги кун насиб бўлса, унда Аллоҳ учун нима ишлар қилган бўлар эдингиз?

Шайтон ва ўз нафсимиз ноаниқликни яхши кўради. Аллоҳ шунинг учун ҳам намоз, рўза, ҳаж ва закот вақтларимизни аниқ белгилаб қўймадими?

Олдингизга аниқ бир мақсад қўйинг!

Инсон ҳаётида мақсадини аниқлаб олиш ва унга етишиш учун турли имкониятларга дуч келади. Вақт ўтиши билан эса қачонлардир амалга ошириб бўлмас деб ҳисоблаган ишларни ҳам бажара олишини англаб етади. Масалан, доимий равишда кунига 2 саҳифадан Қуръон ўқиб, ярим йил ўтмасдан Муқаддас китобни тугатишингиз мумкин. Лекин агар бир кун 1 жуз (20 саҳифа), бошқа кун эса умуман ўқимасдан, бунга тартибсиз равишда ёндашсангиз, ўқишни 1 йилда тугатишингиз ҳам даргумон бўлиб қолади. Шунингдек, агар кунига 10 саҳифадан китоб ўқисангиз (бу эса кўпи билан ярим соат вақт олади), бир ойда 1-2 китоб ўқиб чиқишингиз мумкин. Китоб ўқишни бошлай туриб, олдингизга ҳеч қандай мақсад қўймас экансиз, ушбу китобни қанчада тугатишингиз мумкин бўлади?

Ишингизни ярим йўлда қолдирманг!

Чала иш инсоннинг қимматли вақтининг дақиқаларини олиб қўяди. Масалан, агар идишлар овқатдан сўнг дарҳол ювилмаса, кейинчалик ундаги қуриб қолган қолдиқларни кеткизиш учун янада кўпроқ вақт ва куч талаб қилинади. Ушбу бой берилган вақтни ўзингизга ўзлаштиринг! Яна бир ҳолат – телефонда гаплашар экансиз, бир нарсани ёзиб олишингиз керак бўлиб қолди. Шошилинч равишда уни қўлингизга биринчи тушган қоғоз парчасига ёзиб қўйдингиз ва стол четида қолдирдингиз. Кейинчалик эса бу парча қоғозни қидириш учун яна 20 дақиқа вақтингизни сарфлайсиз! Шу тариқа ҳар бир чала иш учун 5 дақиқадан сарфлаган ҳолда кунингизнинг 1 соатини бекорга кетказган бўласиз. Ушбу бир соат ичида яна қанча ишларингиз бажарилмай қолиб кетди?

Беҳуда ишлардан воз кечинг!

Ҳар бир инсон ўз ҳаётини қурар экан, унчалик аҳамиятга эга бўлмаган ишлар билан ҳам шуғулланади. Масалан, бир нарсани сўраш учун дугонангизга қўнғироқ қилиб, қанча вақт сўзлашасиз? Муҳим хабарни кўриш учун мессенжерга кириб, у ерда қанча вақт қолиб кетасиз? Мана сизга сарфланган дақиқалар!

Меҳмонларнинг келиш ва кетиш вақтларини аниқлаштириб олинг!

Дўстларингиздан бири тушдан сўнг сизникига меҳмон сифатида ташриф буюрмоқчи эканини хабар берди ва сиз мамнуният билан рози бўлдингиз. Лекин у қачон келади, соат бирдами ёки иккида? Номаълум! Натижада эса дўстингизни кутиб ўтказилган вақт сизни фойдали ишлардан буткул узиб қўйди. Вақт кераксиз суҳбатларда бефойда кетаётган бўлса-чи? Балки агар ҳар биримиз Аллоҳ томонидан бизга ҳадя этилган вақтнинг қадрини янада англаб етганимизда ушбу вақт бизга кўпроқ фойда келтирган бўлар эди.
Дўстингизни зиёрат этиш учун вақт ажратар экансиз, унга бориш ва кетиш вақтингизнинг ҳам хабарини етказинг.

Бўш дақиқаларингизни қадрланг!

Бугун бекатда автобусингизни кутишга қанча вақт сарфладингиз? Кутишга бир неча дақиқа вақт кетади. Бир инсон билан кўришиш учун уни кабинетингизда кутган ҳолда 15 дақиқа вақтингиз кетди. Буларнинг ҳаммаси беҳуда тушиб қолган дақиқалар ҳисобланади. Ушбу вақтни китоб ўқиб ёки Аллоҳга тасбеҳ айтиб (Аллоҳни зикр қилиш ёки маълум дуоларни ўқиш), фойдали мавзулар ҳақида фикр юритиб ўтказганимиз яхшироқ эмасми? Уйингизда ўтказилган бўш вақтларнинг асосийси эса уйқудан туришингиз ва нонушта, шунингдек, кечки пайт ва тушлик оралиғидаги вақтларга тўғри келади. 1-2 соатни қандай фойдали машғулотларга сарф қилишингиз мумкинлигига эътибор беринг.

Ихтиёримиздагилар билан кифояланиб қолмаслигимиз лозим!

Ҳар бир инсоннинг қобилият ва тажрибалари турлича ва ўзгарувчандир. Ушбу беқарорликда эса бизнинг қилаётган хафсаламиз ва меҳнатларимиз катта аҳамият касб этади. Ҳаётий сармоясини қадрлаб, унга тегишлича эътибор қаратаётган инсонга Аллоҳ барча муваффақият эшикларини очиб қўяди. Бунда Аллоҳга муваффақ қилишини сўраб дуода бўлиш ҳам энг асосий омиллардан биридир.

Musulmanka.su,

Зулфизар таржимаси

Манба
Мавзуга оид мақолалар
  Мункачини арабча салат Апельсин ва пиёз паррак қилиб кесилади, зайтун мевалари билан аралаштирилиб, туз, давоми...

08:14 / 29.11.2016 6564
Ассалому алайкум Аллоҳ қилаётган хизматларингизни Ўз даргоҳида қабул қилсин. Шайх Ҳазратлари ҳақларида давоми...

10:09 / 14.02.2017 4134
embedhttpswww.youtube.comwatchvTuE9Z9BUH9cembed

12:48 / 26.04.2018 2395
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ «muslimaat.uz» давоми...

12:37 / 07.02.2017 5333