Муслима муз ареналарни забт этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аляскага талабалар алмашинув дастури орқали келган хевралик (Покистон) 16 ёшли Лина Тарар Американинг энг шимолий штатида илк ўранган хоккейчига айланди, дея хабар беради Anchorage Daily News. «Хоккей мен учун бутунлай янги ҳодиса. Аввал ҳеч қачон бу билан шуғулланмагандим», дейди Тарар.
Лина Анкориж юқори мактаблар лигасидаги ягона муслима. Ундан ташқари жамоада Бразилия, Таиланд ва Испаниядан талабалар алмашинув дастури орқали келган қизлар ҳам бор. Линанинг айтишича, у ўз ватанида ҳам теннис, футбол ва бадминтон каби турли спорт турлари билан шуғулланиб турган бўлиб, ҳатто бадминтон бўйича ёшлар чемпионатида ғолибликни ҳам қўлга киритган. Хоккей унинг учун ноодатий ўйин бўлиб, биринчи шайбани дарвозага киритиши биланоқ унда Покистонда ҳам жамоа тузиш истаги туғилди.
«Мен бу ўйинни яхши кўриб қолдим. Хоккей инсонда куч пайдо қилади. Уйга қайтгач, аёллар хоккей гуруҳини тузмоқчиман. Бу қийин бўлади, лекин мен ҳаракат қилиб кўрмоқчиман», дея мақсадларини баён қилди Лина.
Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Хотима Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар ёғилсин Аллоҳ таолонинг инояти ва марҳамати билан аллома давоми...

20:29 / 01.05.2019 4340
Таяммумнинг шартлари 1. Ният қилиш. Яъни таяммум қилишни қалбига тугиш. Ниятнинг вақти қўлини таяммум қиладиган нарсага уриш пайтидир. Ниятнинг тўғри бўлиши учун давоми...

08:25 / 10.11.2016 5175
      Дам солиш деганда, Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони Карим оятларини ва Аллоҳ таолонинг исмларини, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган давоми...

00:44 / 25.11.2016 13762
Мусулмон бўлмаган танишларим кўпинча рўза тутаёганимни эшитишса, ҳайратланганини яширмай Бу жуда қийин бўлса керак Мен ҳеч қачон буни қилолмаган бўлардим. давоми...

03:24 / 20.05.2019 1826